Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Муаллиф хотимаси



Мен 1970 йил Уилльям Бранхам ҳақида эшитганимдан кейин кўп ўтмай, мен унинг биографиясини ёзишни орзу қилдим. Аммо мен бор‑йўғи 18 ёшда эдим ва мени бундай катта меҳнат шундай қўрқитган эдики, шу билан мен унга киришмадим ҳам. 17 йил ўтиб, қачонки вазият мени ҳаётимни ўзгартиришимга мажбур қилганида, Худо мени ёшлигимдаги орзуимни амалга оширишга киришишга ва бу буюк одам ҳаётини, мен бу лойиҳа устида фақат бўш вақтимда шуғуллана олишимга қарамай, ёзишимга уринишимга руҳлантирди. Бу 1987 йил эди. Қачонки мен бошқа одамларга лойиҳам ҳақида гапирсам, мен ҳазиллашиб: “Шу учун, агар уни тугатиш учун ўн йил керак бўлса, мен уни, у қанча вақт олишини аҳамияти йўқ, тугатмоқчиман”, ― деб қўшиб қўяр эдим. Бу бепарво мулоҳазам камайтириб айтилган бўлиб чиқди.

17 йил давомида мен бу лойиҳа устида ҳафтасига 12 соатлаб ишлаб, 4 апрель 2004 йилда тугатган вақтимда 10 000 га яқин соат вақт сарфладим. Ҳақиқатда бор бўлган материалларни ўрганишнинг ўзи жуда катта иш эди. Кўп марта мен ўзимни худди чайнаб биладиганимдан ҳам катта нарсани тишлагандай ҳис қилдим, аммо барибир мен чайнашда ва ютишда давом этавердим. Нималарни билиб олган бўлсам, уни оддий гапларда ифодалаш учун, уларни ҳазм қилишга уриниб чайнайвердим. Уилльям Бранхам ҳаётини янги нуқтаи-назардан кўрсатишга уринишларимда мен 380 000 сўз ёздим ва мен барибир ўзимни қониқмаган сезаман, чунки мен унинг ҳаёти тарихини керакли тарзда акс эттиролмадим. Мен ҳақиқатдан ҳам унинг кечинмалари ва унинг мактубларининг моҳиятига чуқурроқ тушуниб етолмадим. Эҳтимол, Юҳанно ҳам дўсти Исонинг ҳаётини баён қилиб бўлгач, ўзини шундай ҳис қилгандир. У бундай ёзган эди: “Исо бажарган бошқа бир талай ишлар ҳам бор. Булар бирма-бир ёзиб чиқилганда эди, ёзилган китоблар оламга ҳам сиғмас эди, деб ўйлайман. Омин”. (Юҳанно баёт этган Инжил 21:25 Қирол Иаковнинг янги таржимаси)

Эҳтимол, шоир ушбу сатрларни ёзган пайтида, у мана шу Ёзув жойи ҳақида ўйлагандир:

Сиёҳ океанини олсак,

Осмонни пергаментга айлантирсак,

Перога барча ўтларнинг хасчаларини

Ва ҳамма яшайдиганларга Раббийнинг муҳаббатини таърифлашни топширсак, сиёҳ тугаб қолар эди.

Осмонларга тенг ўроғлиқ қоғоз эса ҳаммасини сиғдиролмас эди.

Мен ― шу ёзувчилардан бири. Худонинг Уилльям Бранхам ҳаётида ифодаланган севгисини 17 йил давомида ёзишга уринишларимдан кейин, мен қаламимни бир четга қўяман. Мен нима ёзган бўлсам, унинг камчиликларига қарамай, энди қолиши керак. Яхшиямки, бу биография Уилльям Бранхам ҳақидаги охирги сўз эмас. Унинг ваъзлари китоб, плёнка, компакт дисклар ва бошқа форматларда, компьютер программасини ҳам айтсак, осон топилади. Сиз агар қизиқсангиз, сиз бу одам ҳақида ва унинг мактуби ҳақида кўпроқ билишингиз мумкин.

Уилльям Бранхам битта ҳам китоб ёзмади (аммо унда Битта у учун ёзилгани бор эди), у ҳеч қачон радио ёки телевизион программани олиб бормади ва у ҳеч қачон деноминация тузмади. Бугун бутун дунё бўйлаб миллионлаб одамлар борки, улар ўзларининг Исо Масиҳ ҳақидаги ҳаёлотларини, у ваъз қилган мактуб туфайли деб ҳисоблайдилар. Ушбу Христианларда ер юзида штаб-квартиралари йўқ. Улар ҳамма таълимот билан розилар, деб ўйлаш соддадиллик бўлар эди. Аммо улар Уилльям Бранхамда Илёснинг руҳи бўлгани ва у Исо Масиҳнинг охирги черков даврига ваҳийсини қайта тиклаш учун Худо томонидан атаб қўйилгани билан рози эдилар ва шундай қила туриб у одамларни Масиҳнинг Иккинчи Келишига тайёрлашига ҳам ишонар эдилар.

Бу биографияда мен бу нуқтаи-назарни тасдиқлайдиган, инкор қилиб бўлмайдиган исбот-далилларни баён қилдим. Албатта, сиз ўз хулосаларингизни қилишингиз керак. Аммо сиз исбот-далил ҳақида ўйлаганингизда, мана бу ҳақида бир ўйлаб кўринг: мана инсон, унинг ҳаёти у ёки бу даражада Библияда тавсифланган ҳар бир асосий хизматга мувофиқ келади. Пайғамбарини исбот қилиш учун Худо бундан ортиқ нима қилолади? Қачонки яҳудийлар Исо Масиҳми ёки йўқми деб баҳслашганларида, Юҳаннодан Хушхабарда шундай ёзилган: “...оломондаги кўпгина одамлар Унга имон келтирди. Улар: Масиҳ келганда бундан ҳам кўпроқ мўъжиза яратармикан? дейишарди” (Юҳанно 7:31). Мен ҳам сизга худди шундай савол бермоқчиман. Агарда Уилльям Бранхамда Илёснинг руҳи бўлмаганида, унда қачонки Илёс мажусийларга келганида, унда бу одамдагидан кўра кўп ғайритабиий тасдиқлар, далиллар бўлармикин?

Малакиё 4:5‑6 да Худо эълон қилади: “Мана, Мен сизларга Раббийнинг буюк ва қўрқинчли куни олдидан Илёс пайғамбарни юбораман: Ва у... фарзандлар қалбини, Мен келиб ерни лаънат билан урмаслигим учун, уларнинг оталарига қаратади”. 1933 йилда Худо Уилльям Бранхамга деди: “Яхё Чўмдирувчи Исо Масиҳнинг Биринчи Келишини эълон қилиш учун юборилгани каби, сен Унинг Иккинчи Келишини хабар қиласан”.

17 йил ўрганишлардан ва уларнинг натижаларини ёзишлардан кейин, менинг хулосам шундай: агар Уилльям Бранхам Худонинг пайғамбари бўлмаса, унда ҳеч қачон пайғамбарлар бўлмаган ва шундай қилиб, Худо деган Шахс ҳам йўқ демак. Бу шундай оддий.

Шахсан мен ишонаман, Худо бор.



Up