Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Зилзила

92 БОБ

1964



1964 ЙИЛ БИРИНЧИ тўрт ойи давомида Уилльям Бранхам Аризона штати, Финиксда ваъзлар қилди; Калифорния штати Бейкерсфилд ва Туларда; Техас штати, Даллас ва Бомонтда; Луизиана штати, Денхам Спринг ва Батон Ружда; Миссиссиппи штати, Луисвиллида; Алабама штати, Бирменгемда; Флорида штати, Тампеда; ва ундан кейин унга қарийб она шаҳри бўлиб қолган Аризона штати, Тусонда. У қаерда ваъз қилмасин, у: Тўлиқ Инжилчи Тадбиркорлар съездидами, ёки хушхабарчилик кампанияларидами ― энди унинг ваъзлари у 7 муҳр очилиши вақтида олган ўша ваҳийларга тўлиб-тошган эди.

Энди унинг кампанияларини бошқарувчиси Рой Бордерс эди. Билли Ройни февраль охирларида ўзи билан овга таклиф қилди. У айтдики, улар пекари чўчқалари овлашларини ва у Ройдан кимни хохласа, Рой Бордерс шу заҳоти Калифорния штати, Сан Хосс шаҳридаги черков пастори бўлган дўсти ― Дуглас МакХьюзни таклиф қилди. МакХьюз Биллининг баъзи хухабарчилик кампанияларида бўлган эди. Шу билан бирга у Бранхамнинг Калифорниядаги кампанияларини молиялаштиришда қатнашган эди-ю, аммо у Билли билан шахсан учрашмаган эди, шу учун у Билли билан бир неча кунни бирга ўтказишдек имкониятдан хурсанд бўлди. Дуглас МакХьюз бу ов сафари унинг ҳаётини қанчалик ўзгартириб юборишини тасаввур қилолмасди.

1964 йил 5 февралда Калифорния штати, Бейкерсфилдда Билли “Худо Ўз Сўзини изоҳлайди”, деган мактубини ваъз қилди. Ушбу оддий, бироқ чуқур принцип Христианларга Библиянинг барча башоратларини тушунишига ёрдам бериши мумкин. У ўз мавзусини Ишайё 7:14 даги: “Шу учун Раббийнинг Ўзи сизга аломат беради; мана қиз ҳомилали бўлади ва ўғил туғади ва уни Эммануил деб атайди”, каби кўплаб мисоллар билан кўрсатди. Яҳудий олимлар асрлар давомида бу жойнинг маъноси ҳақида баҳслашдилар, аммо бир куни ёш яҳудий қиз жинсий алоқасиз ҳомилали бўлди. Тўққиз ойдан кейин у ўғилни туғди ва ўзининг янги туғилган ўғилчасини Исо деб атади. Бўлиб ўтган баҳсларга қарамай, Ишайё 7:14 энди изоҳланганди. Бу 2000 йил муқаддам бажарилган пайғамбарлик башорати эди. Ҳозирги замонга мисол сифатида у Луқо 17:28-30 дан лавҳа келтирди: “Лут кунларида ҳам шундай бўлди: еб-ичдилар, олди-сотди қилдилар, экан-текин ва бинокорлик билан машғул бўлдилар. Лекин Лут Садўм шаҳридан чиққан куниёқ осмондан олов ва олтингугурт ёғиб, ҳаммани ҳалок қилди. Инсон Ўғли зоҳир бўлган кунда ҳам худди шундай бўлади”. Шубҳасиз, бу Ёзув жойи охирги кунларда дунёни тўлдирадиган бундан ҳам катта гуноҳ ҳақида огоҳлантирадики, бунга Садўмнинг аҳолиси ва уларнинг гомосексуал муносабатдаги шаҳвоний хирслари ярамас, салбий мисол сифатида келтирилган эди. Билли бу оятни янада чуқурроқ маъносини, бундан ҳам узоқроқни кўрди. Лут Садўмда яшаётган бир пайтда, Иброҳим ўша ахлоқи бузуқ шаҳардан олисда, тоғда яшар эди. Худо инсоний танага кирди ва Иброҳимга борди. Улар бирга едилар, ундан кейин эса Худо Иброҳимга, кейинги йил ичида унинг хотини Соро ўғил туғади, деди. Соро ўз чодирида бўлиб, уларнинг суҳбатини эшитди. Унинг ёши 89 да бўлгани учун, ташқаридаги одам ҳазиллашяпти, деб ўйлади. Худо унинг чодирига орқасини қилиб ўтирган эди, аммо У Соронинг фикрларини билар эди. У Иброҳимдан сўради: “Нима учун Соро кулди? Худованд учун имконсиз нарса борми?”152 Исо, охирги кунларда бу такрорланади ― Худо Ўзини инсон танасида намоён қилади, деб ваъда берди. Бу қандай содир бўлади? Бу воқеа олдидан одамлар, бу қандай бўлиши мумкин, деб тахминлар қилишлари мумкин; аммо бу бўлиб ўтганидан кейин улар Унинг Сўзини илоҳий изоҳланиши билан баҳслашиши, тортишиши мумкин эмас. (Афсусларки, кўплаб одамлар Худо билан рози бўлмайдилар, хўп демайдилар ва Илоҳий таъбирга, тушунтирилишга ишонмайдилар.) Иброҳим замонларидан ҳозирги вақтгача исми Х‑А‑М билан тугаган, битта ҳам асосий яҳудий ёки Христиан шахси бўлмаган Йигирманчи асрда, мумкин, Билли Грэхам бўлгандир. Грэхам сўзида олтита ҳарф борлигига эътибор қилинг, бу инсон сони. (Одам олтинчи кунда яратилган эди.) Абрахам сўзида еттита ҳарф, бу эса Илоҳий тугаллик сони.153

152 Ибтидо 19 ва 20

153 Гарчи Уилльям Бранхам ушбу ваъзида гапирмаса-да, у тингловчини ўзи Бранхам фамилиясида 7 ҳарф ва у Х‑А‑М бўлиб тугашига эътибор беради, деб умид қилган эди. Кейинроқ бу нарсани у Ли Вэйлга ёзган шахсий хатида айтиб ўтган эди.

Йиғилишнинг охирига яқин Уилльям Бранхам ибодат карточкалари бор одамларни унинг ўнг томонидан навбатда туришларини сўради. Навбатнинг бошида аёл турган эди. У олдинга чиқди ва хушхабарчи олдида турди. Билли деди: “Мен бу аёлни танимайман. Сизлар мени унинг фикрини юзидан ўқияпти деб ўйламасликларингиз учун, унга орқамни ўгираман”, ва у аёлга орқа қилди, кейин эса ибодат қилди. Микрофон унинг овозини кучайтирган пайтда у шундай деди: “Иброҳимнинг, Исҳоқнинг ва Ёқубнинг Худоси, бугун мени Сен ҳақингда ҳақиқатни айтаётганим маълум бўлсин. Сен менинг танамни ўз шуҳратинг учун ишлатишинг учун, Сенинг қулинг ўз фикрларини олиб ташлашга қодир бўлсин. Мен буни Худо Ўғли, Исо Исмидан сўрайман. Омин”. Ҳали ҳам аёлга орқаси билан турганича, у деди: “Орқамда турган аёл, агар у шифоланмаса, мана ҳозирнинг ўзида ўлиши мумкин. Уни кўкраги ва ўпкаси ҳам рак бўлган. Яқинда бошқа хушхабарчи у учун ибодат қилди ва у бор кучи билан ўз шифоланишини қабул қилишга интиляпти. Бу “Раббий Шундай Дейди”.” У юзи билан аёл томонга бурилди. “ Бу ҳақиқатми, аёл?”

У жавоб берди: “Ҳа, шубҳасиз, бу ҳақиқат”.

“Боринг, ишонинг, сиз шифоланасиз”.

Навбатдаги кейинги одам ўспирин-қизча эди. Ўз фикрини тасдиқлаб, у қизчага тескари ўгирилмади, лекин сўради: “Сен ишонасанми, Худо менга сендаги муаммони очиб беришига?” У бош силкиб маъқуллади. У деди: “Сен бу ерда ўзинг учун турганинг йўқ ― сен аканг учун бу ердасан. У бу ёқдан шимол томондаги шаҳар ― Калифорния штати, Тулардаги касалхонада. У оқ қон ― лейкемия бўлган ва врачлар уни даволашдан воз кечдилар ва уни ўлишига қўйиб қўйдилар. У учун умуман умид йўқ. Сен унинг шифоланиши мумкинлигига ишонасанми?”

“Ҳа” ― қичқирди у.

“Мана бу рўмолчани қўлингга ол ва уни акангга қўй. Шубҳа қилма ― фақат ишон. Омин”.

Билли аудиторияга деди: “Мен ҳаётимда бу қизни шу оқшомгача ҳеч қачон кўрган эмасман. Одам буни қандай билиб ололади? У бундай қилолмайди. Бу Исо Масиҳ У ҳақида охирги кунларда У шу ерда бўлади ва худди Садўмни йўқотишидан олдин буни Иброҳимга қилганидай, У Ўзини Иброҳим уруғига тасдиқлайди. Иброҳим уруғи, ўз аломатингни ол! У (аломат, белги) у ерда, Вавилонда эмас, у деноминация дунёсида эмас. Бу шу ерда, ораларингизда. Мана шу парокандаликда бўлманглар, бунга ишонинглар!”

Кейинги оқшом Бейкерсфилдда (ва кейинроқ Флорида штати Тампда) у “Парадокс” деган мактубини ваъз қилди. “Парадокс” ― бу шундайин эҳтимолдан узоқ бир нарсаки, соғлом ақл сизга бундай бўлиши мумкин эмас дейди; аммо, лекин бу ҳақиқат. Библия парадоксларга тўла. Сўзнинг тасдиғи сифатида Билли, Наби Ясуни қандай қилиб қуёш ва ойга кун бўйи, у муҳим жангни тугатиши учун бир жойда туришини буюрганини эслатиб ўтди. Шимшўн минглаб филистларни ўлдириш учун эшакнинг жағ суягини ишлатганди. Худди шундай у, Шимшўн шаҳар дарвозасини ошиқ-мошиқдан чиқариб олиб, уни тепаликка олиб чиққан эди. Довуд исмли ўспирин Гўлиот исмли тажрибали жангчини ўлдирди, гарчи Гўлиот Довуддан икки марта улкан бўлса ҳам.

Ундан кейин Билли ҳаммасидан ҳам энг катта парадоксга мурожаат қилди. У деди: “Бу парадокс, қачонки қиз бола эркак тегилмай, ҳомилали бўлиши. Бу парадокс, қандай қилиб Абадий Худо, Қайсики бутун борлиқ фазони, вақтни ва абадийликни тўлдириб турибди, тушиб келиши ва охурда йиғлаб турган чақалоқ бўлиши. Худо Марьям бағрида қон тўқимасини яратдики, у эса Унинг Ўғли Исо Масиҳ бўлди. Ва Худо Ўзини Масиҳга тенглаштириб, Унда яшади. Бу Худо, Эммануил эди. Исо деди: “Мен ва Отам Биттамиз. Отам Менда яшайди. Худо Масиҳда дунёни Ўзи билан яраштирди. Исо тана, чодир эди; Худо Руҳ эди, Қайсики Унда яшаган. Қачонки У хочда ўлганида, бу парадокс эди ― одам каби У ўлиши ва Ўз яратганларини сотиб олиши учун, мана шу учун ҳам Худо Одам бўлди. Унга шундай қилишига тўғри келди. Чунки бизларни қутқарса бўладиган, бирор бошқа ҳеч ким йўқ эди. Агар Исо Худо бўлмаганида, бизлар тугаб кетган бўлар эди”.

Билли мана шу мисолда тўхтаб қолмади. У бошқа парадокслар ҳақида айтишда давом этди: Элликчилар кунида черковга берилган Муқаддас Руҳдан чўмдирилиш; Янги одам Масиҳда улғая билиши учун одамнинг эски натурасининг (унинг гуноҳлари ва унинг шахсий тушунчалари) ўлиши; охир-оқибат бу Черковнинг (Келиннинг) олиниши (Кечки Зиёфатга Олиниши). Мана шу парадокслар орасида у ўзининг вахийлар, фикрларни фарқлаш, шифоланишлар, мўъжизалар ва башоратлар хизматини ҳам қўшиб қўйди.

Дуглас МакХьюз бедаво касаллик туфайли кўр бўлиб қолганлини туфайли, у акаси Гленндан Аризонага этишини илтимос қилди. Улар кетишлари олдидан, уларга онаси оёғи бармоқлари орасидаги катталашаётган шишларни кўрсатди. У деди: “Агар сенда имконият бўлиб қолса, Бранхам акадан мен учун, Худо бу шишларни олиб ташлаши учун, ибодат қилишини илтимос қил”.

Дуглас деди: “Она, мен Бранхам акани ўз муаммоларимиз билан безовта қилмоқчи эмасман. Мен уни, у йиғилишларидан чарчоқларини чиқариш учун дашт-биёбонларга боришини биламан, шу учун мен уни ёлғиз қолишини бузадиган бирор нарса қилишни ҳам, гапиришни ҳам истамайман”.

1964 йил 27 февраль, пайшанба куни ўндан зиёд одамлар Тусондан шимоли-шарқ томондаги Сансет тоғлар районида, Биллининг одатдаги қишки чодирли лагерига йиғилдилар. Бу одамлардан кўпларини ― Рой Робенсон, Бэнкс Вуд, Уоллас МакАналли, ва Рой Бордесларни олдиндан билар эди. Шу эрталаб у учратган эркаклардан баъзиларини, шу жумладан, Дуглас МакХьюзни у ҳеч қачон олдин учратмаган эди. Бир соатдан ортиқ улар лагерни қурдилар, ундан сўнг эса улар кичик овчилар гуруҳларига бўлиндилар ва турли томонларга қараб кетишди. Ўша оқшом улар йиғма стулларда гулхан атрофида ўтириб, Биллидан, қандай уни айнан мана шу тоғда ўтган йил учраган етти фаришта ҳақидаги гапларини тинглади. У ерда гулханга ташлаб туриш учун кўплаб мескит дарахтлари бор эди. Овчиларнинг гулхани водийнинг гравийли асосидан чиқиб турган катта қоя ёқинроғида ёниб турар эди. Бу қоянинг тахминан ўттиз ёки қирқ футлар орқароғида, водийнинг девори баландга қараб тахминан 100 футлар юксалиб турар эди. Қоя қумтошдан иборат бўлиб, у қизғиш тасмадай, тарам-тарам қатламланган, ва уларга ора-сира шағал билан аралашган эди. Қоя саёҳатчилар атрофида кенг ярим айлана ҳосил қилган эди. Асосан, уларнинг лагери қоя олдида жойлашган бўлиб, у қоя гўё уларни дарадан ажратиб турар эди.

Шанба куни Билли Бэнкс Вудна овга шерик қилиб олди. Улар ўтган йили Билли борган, унга етти фаришта учраган ўша жойга боришди. Улар узун, тикка қияликдан кўтарилишар экан, Билли орқага қаради ва Бэнкснинг юзи қизариб кетганига эътибор берди. Бу кўтарилиш унинг дўстига бунчалик қийинлигига ҳайрон бўлиб, Билли уни етиб олишини кутиб турди; ва ундан кейин у Бэнксдан аҳволини сўради.

Бэнкс деди: “Мен бемалол бу баландликка кўтарила оламан, аммо мен хотимдан хавотирдаман. Мен уйдан чиққанимда у бетоб эди”.

Билли яна сўқмоққа бурилди. Яна бир қадам қўйишга улгурмай, у Раббий Фариштасининг шу ердалигини сезди ва Овознинг: “Мана бу тошни кўтар ва уни ҳавога от”, ― деганини эшитди. У эгилиб, оёғи яқинида ётган муштдек тошни олди ва озроқ қулочкашлаб тошни юқорига отди. Тош тушганида у деди: “Раббий Шундай Дейди: Қандайдир муҳим нарса содир бўлади”.

Бэнкс сўради: “Бу нима, Бранхам ака? Мумкин, бу хотиним шифоланишини англатар?

Мен аниқ билмайман, аммо шуни биламанки, 24 соат ичида сен Худонинг шухратини кўрасан”.

Шанба оқшомига келиб ҳамма овчилар ҳам пекари чўчқасини отолмадилар. Аммо кейинги куни ҳеч ким ов қилишни истамади. Якшанба эрталаб, 1964 йил 1 март, тонгда ҳаво совуқ ва очиқ; озгина ҳам шамол йўқ ва лагер атрофидаги мескит дарахтидаги битта ҳам барг қимир этмас эди. Қуёш водийнинг девори устидан ёйини чизган бир пайтда кун исиб қолди. Нонуштадан кейин ҳамма лагерни бўлаклашга тушишди. Ҳеч кимни кетгиси келмаётгандай эди, гўё. Кинокамераси қимирлаб кетмаслиги учун, билакларини Бэнкс Вуднинг пикапи копотига қўйганча, Дуглас МакХьюз саккиз миллиметрли кинокамерасини чиқарди-да, уларни ҳаракатларини суратга олди. Ундан унча узоқ бўлмаган жойда Билли йиғма стулда ўқиш учун тақиладиган кўзойнакда ўтирар ва унинг тиззасида милтиғи ётган эди. У милтиғининг кроштейнидаги оптик мўлжаллагичини созлар эди. Кутилмаганда, у кўзойнаги устидан қараб, деди: “МакХьюз ака, бу ёққа бир дақиқага келмайсизми?”

Уни чақирганига ҳайрон бўлиб, Дуглас МакХьюз кинокамерасини ўчирди ва Билли ўтирган жойга келди. Билли деди: “Сизни онангиз Калифорнияда яшайди. Унинг ҳам ёши тахминан менинг ёшимдай бор, ва унинг оёғи тўпиғига нимадир бўлган, Унинг оёғи бармоқлари ораларида шишлар бор ва уни олиб ташлаш учун онангизга жарроҳлик операцияси тайинладилар. МакХьюз ка, буни Раббий Шундай Дейди: Унга бу операция керак бўлмайди”.

Лагердаги барча одам ўз ишларини тўхтатдилар ва Биллига қулоқ солиб турдилар. У давом этди: “Мен гавдалик врач қандай сизнинг кўзларингизни текшираётганини кўряпман. Мен унинг кўзларингизни қандайдир вирусли инфекциядан зарарланганлигини айтганини эшитяпман. У сизнинг кўзларингизни икки йил давомида муолажа қилди ва мана ҳозир у шу учун ҳеч нарса қилолмайди. У сизга кўрмай қоласиз деяпти, аммо “Раббий Шундай Дейди: Сиз кўриш қобилиятини йўқотмайсиз”.”

Бу шунчалик ғалати эшитилдики, худди шу пайт овчилардан бири қуён чақирадиган ҳуштагини пуфлаб юборди. Чайиллаган товуш орқаларидаги водийнинг деворидан акс-садо қайтарди. Билли кўйлаги чўнтагини ковлади ва ўзининг қуён чақирадиган хуштагини олди ва унга бор кучи билан пуфлади. Кейин у оёғига бир шапот урди ва ҳаммани ишини тўхтатишга мажбур қилган оғир аҳволни юмшатиб, кулиб юборди. Ҳамма ўз ишига қайтди. Билли Поль ўз чодири ходаларини йиғди. Милтиғини қўйиб, Билли белкурагини олди ва гулханга қараб борди. Ёниб улгурмаган чўғ устига бир белкурак нам тупроқ ташлаб, у белкуракни ташлади ва Рой Роберсонга шундай деди: “Ҳозир нимадир содир бўлади. Асабий бўлма ва қўрқма ҳам. Фақат йўлдан кет, тез”.

Рой Роберсон у ердан сакраб кетган пайтида, қаттиқ товуш ҳаммани юқорига қарашга мажбур қилди. Билли шляпасини ечди ва уни қўлларида махкам ушлаб турди. Қуюн тўппа-тўғри водийга пасайиб тушди. Даранинг тубига тегмади, балки яқин орадаги мескит дарахтлари учларига тегиб, Биллининг бошидан бир неча фут юқорида тўхтади. Момоқалдироқ қалдирагандай гумбурлаш билан қуюн водийдан кўтарилди, кейин яна пасайди, бу сафар даранинг деворига яқинроқ тушди. Қумтошли қоя лагер жойлашган жойни майда тош ва чанг билан тўкиб потртлади. Қуюн учинчи марта кўтарилди ва пасайди; кейин узоқлашаган момоқалдироқ товушига ўхшаган шовқин чиқариб юқорига, осмонга кўтарилди.

Чанг-тўзон тинганидан кейин, Билли юқорига, даранинг деворига қаради. Қуюн атмосфера таъсиридан ҳали ўзгариб кетмаган, оч-қизғиш қумтошни яланғочлаб очиб, у қоянинг тахминан 5 фут чуқурликда, 20 фут кенгликда ва 40 фут узунликдаги қисмини қўпариб олган эди. Бошига ковбойлар шляпасини тақиб, Билли эгилди ва қуюн лагер территориясига сочиб юборган қоғоз тарелка, салфетгка ва бошқа енгил нарсаларни йиға бошлади. Бошқа эркаклар унга ёрдам беришди. Билли шу иш қилиб турганида, қоядан қўпарилган барча тошлар, уч қиррали пирамидага ўхшаш эканлигига эътибор берди. Лагер территорияси тозаланиб бўлингач, у ўзининг 22‑калибрли милтиғини олиб, сайр қилиб кетди. У қайтиб келганидан кейин милтиғини мескит дарахтига суяб қўйди, ва ундан кейин Дуглас МакХьюзнинг ёнига келди, у эса катта қоя яқинидаги совиб қолган гулхан ёнида турган эди. Билаги билан унинг биқинига дўстона туртиб, сўради: “Энди кўзларинг қандай, ҳозир?”

“Бранхам ака, улар оғримай қолди ва бу сафаримизда биринчи марта менга қуёшдан ҳимоя қиладиган кўзойнак тақишим керак эмас”.

Билли тушунганидан бош ирғади. “Қачонки мен онангиз ҳақида гаплашганимда, биласизми мен қандай билдим ўша тафсилотларни?

“Унчалик эмас”.

“Мен онангизни сиз ёнингизда ўтирганини кўрдим. Мен унинг пайпоғини туширганини ва оёғи бармоқлари орасидаги шишларни қандай кўрсатганлигини кўрдим. Мен унинг: “Агар сенда имконият бўлиб қолса, Бранхам акадан мен учун ибодат қилишини сўра”, деганини эшитдим. Шундан кейин, шу заҳотиёқ Раббий Фариштаси мен билан сизнинг орангизда турди ва: “Бу одамлардан ажрал. Мен сенга бир нима дейишим керак”, ― деди.

Рой Роберсон бу гапларни яқинроқдан эшитиб турган эди. У сўради: “Бу нима, Бранхам ака? Раббий сизга нима деди?”

“Бу қуюн Америка устидан Илоҳий ҳукмнинг пайғамбарлик башоратидан аломат эди. Тез орада ғарбий соҳилни зилзила вайрон қилади. Бу ҳукмнинг фақат бошланиши бўлади”.

Бу 27 кундан кейин у қандай башорат қилган бўлса, аниқ шу тарзда содир бўлди. 1964 йил 27 март, жумада кечки 5:36 да кучли зилзила Аляскани тебратди. Рихер шкаласи бўйича 9,2 балл куч билан бўлган бу силкиниш Шимолий Америкада энг кучли зилзила эди. Бир неча дақиқа давомида минглаб атом бомбаларига тенг бўлган куч Алясканинг жанубий сарҳадларини силкитди. Зилзила маркази Принц Уильям қирғоқларидан унча узоқ бўлмаган, Анкоридж шаҳридан жануби-шарққа 75 миллда (120 километрларда) жойлашган эди. Ер юзидаги ёриқлар соатига минглаб милл тезлик билан тарқалди, зилзиланинг зарба тўлқинлари 500 миль таъсир доирасида ерларни кесиб, силкитиб ва ағдариб ташлади. Шоссе йўлларнинг участкалари кўтарилган ва бир хил жойларда 30 футлар (9 метргача) чўкиб кетган эди. Уйлар бўлак-бўлак бўлиб кетган, улардан баъзилари денгизга йиқилди. Бу зилзила Анкоридж шаҳрининг говжум марказида 30 та квартални йўқотди ёки шикастлади. Тоғдан музлар ва улкан қор кўчкилари қулади. Кейин цунамилар ― ҳалокатли тўлқинлар пайдо бўлди. Қачонки зилзила эпицентри океан тубида бўлади, у гигант тўлқинларни келтириб чиқарадики, бу тўлқинлар Тинч океанининг жанубидаги сингари шимолий соҳилларига ҳам бориб урилади. Бу тўлқинлар Аляска портидаги юзлаб балиқчи қайиқларини йўқотиб юборди. Баъзи кемалар қуруқлик ичкариларига этиб ташланиб, у ерда улар тошларга ёки дарахтларга урилиб мажақланди, ёки бўлмаса, бутунлигича шаҳар кўчаларида қолиб кетди; бошқа қайиқларни денгизга оқизиб кетди ва уларни бошқа кўрмадилар. Бу зилзила етказган зарарни баҳолаганда, зилзила бўлган вақт кечки вақт бўлганлиги туфайли, одамлардан қурбонлар унча кўп бўлмади дейиш мумкин. (кундузи 5:36 да кўпчилик одамлар ўз уйқуларида бўлишганди) 1964 йилдаги 200 000 аҳолидан Алясканинг 15 та одами бу зилзила натижасида ҳалок бўлди ва яна 110 та одам зилзила туфайли пайдо бўлган цунамидан ҳалок бўлди. Шу вақтнинг ўзида мол-мулкка етказилган зарар жуда катта бўлиб, у 311 миллионни (1964 йил долларида) ташкил қилди. Етказилган зарарнинг миққиёсини баҳолаш буни таққослаб кўрсатиш учун Алясканинг қишлоқ хўжалигидан, ишлаб чиқариш ва кўмир саноатидан 1964 йилдаги ялпи даромади бор-йўғи 67 миллион долларни ташкил этди.

Бу зилзила жума куни Пасха олдидан, Христианлар кўпинча Жўшқин жума деб атайдиган куни содир бўлди. Бу рамзий (ёки пайғамбарона) куни, 1931 йил бурун Шаҳоншох жума куни хочга михланган эди. Матто бизга айтишича, Исо ўлган пайтида “...ер қимирлади, тошлар ёрилиб кетди”.154 Уч кундан кейин Исо ўлимни енгди ва Ўз ғалабасини шогирдларига қолдирди (Мана шундан “Жўшқин” жума номи).

154 Матто 27:51

Бутун 1964 йил давомида Уилльям Бранхам асосан икки мавзуда бутун вужуди билан берилиб ваъзлар қилди. Бутун шимолий Америка бўйлаб у одамларни Исо Ким бўлганини ва улар Унинг борлигини қандай билиб олишларини ўргатди. У “Масиҳ ― Худонинг очилган сири”ни ваъз қилганидан кейин, унинг ваъзларининг асосий мавзуси Масиҳни ― Исо танада Худо бўлгани, энди бўлса У ― ораларимизда бўлиб турган Руҳда Худолигини очиб бериш бўлди. Унинг иккинчи мавзуси: Худо ҳар доим тарихдаги муҳим ўзгариш ҳақида пайғамбари орқали эълон қилади,155 ва буни фарқига борадиган ва шунга мувофиқ яшайдиган Христианлар жуда оз бўлади. Уилльям Бранхам етти черков даври тугаган бир пайтда яшаётганига ишонар эди. У мажусийларга яна қанча вақти қолганини билмас эди‑ю, аммо у ўша моментда, қачонки Черков ўзининг Тўй Зиёфатиа кетади, мажусийлар даври тугаб ва ундан кейин Исо Масиҳ Исроилдаги яҳудийларга очилишига ишонар эди.

155 Амос 3:7; Ибронийларга 1:1‑7; Ваҳий 19:10

Билли мана шу икки асосий мавзуда 1964 йил Калифорниядан Флоридагача ваъз қилди. У 24 мартадан кўп Исо Масиҳнинг Илоҳийлиги ҳақида қуйидаги номли ваъзларини гапирди: “Уларнинг кўзлари очилганда” (Исо тирилганидан кейин У билан Эммаусга борган одамларни мисол қилиб), “Исо келди ва чақирди” (Исонинг буйруғи бўйича Лазарнинг тирилиши ҳақида), “Сулаймондан буюги” (Сулаймон подшоҳни Исо билан таққослаб), “Денгиздаги гувоҳлик” (қачонки Исонинг шогирдлари кўрганларини ва эшитганларини таққосладилар), “Ўз характеристикаси билан Ўзини тенглайдиган Худо”, “Худонинг тан олинмаган мавжудлиги”, “Исо Ким?”, “Ҳамма даврларда ўхшаган Масиҳ”, “Очилган Буюк Худо” ва “Худонинг дурдонага тенглаштиргани” деган мактубларини ваъз қилди. У иккинчи асосий мавзусини бу ваъзларнинг кўпларида ёритиб берди, лекин шу билан бирга уни “Аломат овози” ва “Вақтнинг руҳий белгиси” ваъзларида ҳам алоҳида таъкидлаб ўтди.

“Аломат овози”да у Худованд қандай қилиб Ўз пайғамбарларини ғайритабиий аломатлар билан тасдиқлаганини, аммо ҳар бир аломатда унга эргашадиган Овози ҳам борлигини кўрсатди. Ғайритабиий аломат кўзларни қаратади, чорлайди, диққатни тортади ва эҳтиромни чақиради. Бироқ аломатга, белги, нишонага эргашадиган Овоз ҳаммасидан кўра муҳим қисмдир, чунки бу Овоз Худо Сўзини олиб келади, ва бу Сўз, агар унга ишонилса, имонлига Абадий Ҳаётни олиб келади. Мисолларидан бири сифатида у Тарс шаҳридан бўлган Савл исмли яҳудий фарисейни келтирди. Олдинига Савл Масиҳга қарши чиққан эди. Дамашққа Христианларни қамаш учун кетди ва ўшанда у осмонда ғайритабиий Нурни кўрди. Бу унинг диққатини ўзига тортди, аммо агарда унинг бошидан ўтказган ҳаммаси шуни ўзи бўлганда эди, бу нимани англатишини билмаган бўлар эди. Бу Нурдан Овоз гапирди ва деди: “Шоул, Шоул! Нега Мени қувғин қиляпсан?” Шоул деди: “Ё Раббий, Сен Кимсан?” Овоз жавоб берди: “Мен сен қувғин қилаётган Исоман”. Бу сўзлар Савлнинг ҳаётини ўзгартирди ва Саул (ҳаворий Павел) тарихий жараённи ўзгартирди. Мана шу Овоз туфайли Шоул (ҳаворий Павел) ўзининг куни ва Унинг Мактубини таниди, шундай қилиб у башоратчилик инъоми бўлдики, унда биринчи черков даврининг барча мактублари ушланиб турибди. Билли бир неча мароталаб ўзининг ҳар бир ғайритабиий белги, аломат ўзига эргашадиган Овозга эгалиги ҳақидаги иккинчи мавзусига эътиборини қаратди. Ушбу Овоз мана шу олдиндан белгиланган соат учун Илоҳий Мактуби, Унинг мана шу вақтига башорати ҳисобланади. Малакиё 4:5 ва 6 да, охирги кунларда дастлабки имон тикланди, деб ваъда қилинган эди. Охирги ўн тўққизта юз йиллик давомида черков Библиядан кўплаб диний таълимот ва нобиблиявий тушунчаларга кетиб қолди. Мана шу соатнинг мактуби: “Худонинг Сўзига қайтинглар”.

1964 йил июнида унинг болалари мактабдаги ўқув йилини тугатганларидан кейин, Билли яна ўз оиласини ёзда Жефферсонвиллига олиб бориб қўйди. Бранхам Чодирида ваъз қила туриб, у ўзининг икки мавзусига, уларни “Худонинг очилиши” ва “Ўз кунингни ва Унинг Мактубини таниб ол” деган ваъзларида анча батафсил тушунтириб, уларга эътиборини қаратишда давом этди.

Июль ўрталарида Билли Ваҳийнинг 8, 9 ва 11 бобларидаги етти карнайда яширин бўлган сир ҳақида еттита оқшомда ваъз қилишни мўлжаллаб, у бир ҳафта махсус йиғилишларни режалаштирди. У ҳар оқшом, 7 муҳрни ваъз қилгандаги каби ва у ҳар бирига келганда Худо унга ҳар бир карнайни очишини кутиб, ҳар оқшом биттадан карнай бўйича ваъз қилишни режалаштирди. Қачонки у бу йиғилишларга ўрганишда ва ибодатда бўлиб, тайёрланган пайтида, Муқаддас Руҳ уни у карнай мавзусига чуқурлашмаслиги учун огоҳлантирди. У бўйсуниб, ушбу махсус йиғилишларини бекор қилди. 19 июль, яхшанба эрталаб, у “Карнайлар байрами” деб номланган мактубини Бранхам Чодирида ваъз қила туриб, Билли нима учун шундай қилганини тушунтирди.

Эски Аҳдда яҳудийлар йилини безаган етти байрамдан карнайлар байрами бешинчиси эди. Улар қуйидаги тартибда жойлашган: Пасха, Хамиртурушсиз нон, Биринчи мевалар, Ҳафта (Эллигинчи кун), Карнайлар, Гуноҳни ювиш ва Чодирлар. Ҳар бир байрам яҳудийлар диний ҳаётининг маълум бир томонига даҳлдордир, бироқ (агар чуқурроқ қаралса) ҳақиқатдан ҳам ҳар бир байрам Исо Масиҳ Ҳаётининг маълум бир томонининг рамзидир. Карнайлар байрами сентябрь охири ёки октябрь бошида (ой фазасига боғлиқ равишда) нишонланади, уни кетидан эса тўққиз кундан кейин Гуноҳларни ювиш Куни келар эди. Карнайлар байрами вақтида Исроил халқи Илоҳий рағбат олишга уриниб, ишларини тўхтатиб дам олдилар, улар карнайлар чалдилар ва қурбонликлар қилдилар.156 Билли, карнайлар байрамининг мақсади яҳудийларни Гуноҳ ювиш ― Покланиш Кунига чақириш эди, деб ўргатди. Кейин у буни қутқарилиш режасини бутун контекстига кўрсатиб берди. У ер юзида улар орасида юрганида, яҳудийлар ўз Мессияларини рад этдилар. Бу мажусийларга қутқарилиш, нажот топишлари учун қулай имконият берди. Аммо 144 000 яҳудий ўз хатосини тушунадиган кун яқинлашаяпти. Худо Ваҳийнинг 11-бобидаги икки шоҳидни улар бу мўъжизаларни амалга оширишлари учун ишлатади. Бу икки одам Ваҳийнинг 8,9 ва 11-бобларидаги етти карнайда яширинган сирларни ҳам очадилар ― ва қачонки улар шундай қилганларида, улар Исо Масиҳни қолган яҳудийларга очиб берадилар. Шу учун етти карнайнинг очилиши, ҳозирги Исроилни уларнинг ҳақиқий Покланиш ― Гуноҳлардан сотиб олиниш Кунига чорлайди. Бошқа сўз билан айтсак, яҳудийлар учун 7 карнай ҳам, мажусийлар учун 7 муҳр каби ― Исо Масиҳнинг Сўзга нур солаётган охирги очиқлиги, ваҳийси ҳисобланади. Шу учун у бошқа энди етти карнай ҳақида ҳеч нарса тушунтиролмайман, деди. Улар умуман мажусийлар черковига тегишли эмас. Улар қолдиқ яҳудийларга тааллуқлидир, шу учун фақат улар ушбу етти сирнинг очилишидан фойда (дуо) олиб биладилар.

156 Левитлар 23:23-25; Сонлар 29:1‑6

Ўзининг 1964 йил 5 июлда ваъз қилган “Дурдона” деган ваъзида, Билли Микеланжело ўйиб ясаган Мусо ҳайкалини тушунтирди. Микеланжело бу статуя устида 1505 йил иш бошлади ва уни қирқ йилдан кейин тугатди. У ҳайкалтарошнинг онгидаги фикр сифатида бошланиб ва Мусонинг қўлларидаги бўртиб турган пайлари каби шундай нафис детал билан мармартош ҳайкал бўлиб тугади. Қачонки Микеланжело ўз дурдонасидан охирги заррачани чертиб олганида, у қаттиқ илҳомланганидан, Мусонинг сонига бир урди ва “Гапир!” ― деб бақирди. Ушбу ҳайкалдан нуқсон ҳосил қилиб, мармар бўлакчаси қўпарилиб тушди. Билли деди: “Мени ўйлашим бўйича, мана шу нуқсон уни дурдона қилди”. Билли ўзининг ваъзи учун намуна сифатида фойдаланиб, у Библиядаги конкрет мисоллар билан уни тасдиқлай бошлади. Худо ҳам дурдонани ўйлаб кўрди. У коинотни атом ва молекулалардан, туманликлар ва юлдузларни яратди. Кейин эса сайёраларни, шу сингари ерни ҳам яратиб, у ерда У ажойиб боғни кўзда тутиб, ҳайвонларни ва ўсимликларни яратди. Яратилишни охирида У инсонни, Одамни яратдики, у биринчи Илоҳий дурдона эди. Ундан кейин Ўз илҳоми бўйича амал қилиб, Одамни биқинини шикастлади ва ундан қовурғасини чиқариб олиб, ундан У Ўзининг биринчи ўғли учун келинни яратди. Бу аёл Худонинг биринчи дурдонасидаги нуқсон эди, нуқсон, қайсики у дунёга ўлимни келишига йўл қўйди. Аммо шошилманг, ― бу маълум бир мақсадда қилинган эди... Тўрт минг йилдан кейин Исо Масиҳ туғилди. У мукаммал чақалоқ эди ― Худонинг тугаллайдиган Дурдонаси эди. Ўттиз уч йилдан кейин Худо Пётр, Ёқуб ва Юҳаннога: “Бу Менинг севимли Ўғлим. У гапирганда, Унга қулоқ солинглар”,157 ― деди. Бундан кейин тез орада Худо, Исога хочга ўлишига қўйиб бериб, шундай қилиб, “Шак-шубҳасиз У ғамларимизни олди ва қайғуларимизни Ўзида синади; аммо бизлар Уни Худодан урилган, жазоланган ва қийноққа солинган деб ҳисобладик. Аммо У бизларнинг гуноҳлармиз учун жароҳатланган, У бизнинг қонунсизлигимиз учун яраланган эди; дунёмизнинг жазоси Унда эди; ва Унинг яралари билан биз шифоландик. Бизлар барчамиз қўйлардек адашдик; бизнинг ҳар биримиз ўз йўлимизга бурилиб кетдик; ва Раббий Унга биз барчамизнинг қонунсизлигимизни юклади”,158 деган башоратни бажариб, Худо Ўз Дурдонасини жароҳатлади. Исо ўликдан тирилган вақтида, У 7 черков давридан ягона Келинни йиғиш учун ер юзига Руҳ формасида қайтди. Масиҳнинг Келини ― бу нуқсон (етишмаётган қисми), бу камчилик, қайсики у Худонинг ҳайкалини дурдона қилади. Яқин шу вақтларда Буюк Ҳайкалтарош Унинг баркамол яратганидан синдириб олинган мана шу бўлакчани тиклайди. Шундан кейин Куёв ва Келин худди бу Адан Боғида бўлганидек, баркамол дунёга қайтади.

157 Матто 17:5

158 Ишайё 53:4‑6 (Қирол Джеймснинг янги таржимаси)

Билли 1964 йил 5 декабрда бу мавзуни кенгайтирди. У ўзининг “Худонинг тенглаштирилган дурдонаси” номли ваъзида шундай деди: “Бизнинг бошдан кечириш тажрибамиз қандайдир диний таълимотга, қанақадир ақида ёки қандайдир черков деноминациясига мос келиши керак эмас, балки у Худонинг Сўзи ― Исо Масиҳга мос бўлиши лозим. Исо шунчалик мукаммал эдики, у Ҳайкалтарошни Уни Гўлготада уришига илҳомлантирди. Бу ҳақиқий Дурдона эди. Микеланжело Мусонинг ҳайкалини урганида, бу фақат рамзий эди. Агарда Исо энг тартибли ҳаёт билан яшаб ўтса, У бугунги кунда жамоатчилик (ахлоқий) Хушхабарини ваъз қилаётган одамлардан баъзиларига ўхшаган бўлар эди. Исо Пайғамбар эди, аммо У Пайғамбардан ҳам буюк эди. У Худо эди. У Эмманиул эди. Қачонки Худо Гўлготада Ўз Ўғлини урганида, мана шу Уни мен учун ва сиз учун Дурдона қилди. Агарда У урилмаганида эди, У қанча одамларни ўликлардан тирилтиргани, ёки қандай У илҳомланиб ваъз қилганини, унда аҳамияти бўлмас эди. У ер юзида шу вақтгача яшаган ва Худо Уни қолган барча одамлар учун уриб биладиган яккаю-ягона Одам эди. Мана шу Баркамол барча баркамол бўлмаганлар учун урилган эди. Барча яратилганлар, қайсики Одам орқали йиқилган, гуноҳга ботган эди, Исо Масиҳ орқали гуноҳлари сотиб олинди”.

“Худонинг Дурдонаси синовга дош берди. Буни У қандай қилди? У буни: “Тавротда: “Инсон биргина нон билан эмас, балки Худонинг оғзидан чиққан ҳар бир сўз билан яшайди”, деб ёзилган”159 ― дея Калом билан амалга оширди. О, Христиан-дўстим, Худонинг барча қурол‑аслаҳаларини тақиб ол. Ўзингнинг қанақадир тушунчанг ёки қандайдир диний маълумотинг билан ёки шунга ўхшаган бирор нима билан четда қолма. Сен душманга қарши жангга борар экансан, худди Раббимиз қилган каби, Худонинг барча қурол‑аслаҳаларини тақиб ол. У энг нозик Христианинни бор-йўғи Сўзни ишлатиб, иблисни енгиши мумкинлигини кўрсатди. Исода ҳуқуқ бор эди. У иблисни қандай истаса, шундай йўл билан енгиб билар эди. Аммо У бу ҳуқуқни ишлатмади. У бор-йўғи Каломни олди ва у билан иблисни енгди. Исо деди: “Ёзилганки, Ёзилганки, ҳамма жойда – Ёзилганки”. Мана, У иблисни қандай қилиб енгди ― Худо Каломи билан”.

159 Матто 4:1‑11; Луқо 4:1‑13

1964 йил 2 августда Билли “Самовий Қуёш ва ердаги келиннинг Келажак уйи” деган мактубини ваъз қилди. У Келиннинг Келажакдаги Уйи осмонда қандайдир эртакнамо мамлакат бўлмайди, деб кўрсатди; у тўппа‑тўғри шу ерда, ер юзида бўлади, аммо биз бугун биладиган тиконли ўсимликлар босган ва ҳар хил пашшаларга тўлиб тошган континентларда бўлмайди. Ҳақиқатан ҳам бу олов билан тозаланган ва Адан Боғидаги дастлабки аҳвол кўриниши бўйича янгидан обод бўлган ерни ўзи бўлади. Одамнинг қутқарилишини уч босқичи бўлгани сингари, ернинг қутқарилишини уч босқичи ― бу қачонки у тавба қилади ва сувда чўмилиб, имонга киради. Иккинчи босқич мобайнида у муқаддасланади, покланади, қачонки у ҳаётини Худо Сўзига бўйсуниб яшайди. Ва ниҳоят, Муқаддас Руҳга тўлиши уни Исо Масиҳда янги ижодга айлантириб, уни Худонинг Руҳи оловига тўлдиради. Энди У янгидан туғилди ва у ўз Самовий Отасининг мазмун-моҳиятига эга бўлади. Шунга ўхшаб, ернинг ҳам уч босқич қутқарилиши бор. У ўзининг сувдан чўмдирилишини Нуҳ кунларида қабул қилди, қачонки тўфон уни бутунлай қоплаган эди. Қачонки Исо, Тирик Калом унга Ўз Қонини тўкканида, у муқаддасланган эди. Тез орада ер Буюк ҳалокатдан (Қайғу) кейин ўзининг олов билан чўмдирилишини олади. Ундан кейин бу ер юзида тинчлик ва фаровонликнинг минг йиллиги мобайнида Худонинг Руҳи бўлиб туради.

Билли Юҳанно осмондан тушиб келаётганини кўрган, Худонинг муқаддас шаҳрини ҳам таърифлаб берди.160 Юҳанно, бу шаҳарни ёритишга ҳожат йўқ, чунки Исо Масиҳнинг улуғвор жамоли уни ёритади, деди.161 Бу фақат, агар шаҳар пирамида шаклида бўлгандагина ва Худонинг тахти унинг чўққисида бўлгандагина бўлиши мумкин. 117 Санонинг 22 ва 23 оятлари: “Бинокорлар кераксиз деб ташлаган Тош нақ бинонинг пештоқидан жой олди. Бу Худованд иродаси туфайлидир, бизга эса ажойибот тимсолидир” ва Захария 4:7: ...у Бурчак Тошини илтифот, илтифот Унга дея хитоб қилиб, садолар билан келтиради, деган оятларини ижро этиб, Исо Масиҳ пирамиданинг айни Бурчак Тоши бўлади.

160 Ваҳий 21:2

161 Ваҳий 21:23



Up