Картинка цитаты

Сиз табиатни Худо ҳақида қандай гувоҳлик беришини бирор марта кўрганмисиз? Биз дарахтларни, дарахт баргларини тўкилишини, ва дарахтдаги ҳаёт қабрга тушгандек пастга, ерга тушганини ва қишнинг аёзи ўтмагунича ўша ерда қолишини, кейин эса янги ҳаётни кўрсатиб, яна қайтишини кўрамиз. Бу бизнинг яна қайтиб яшашимизни гувоҳлигидир. Эрталаб тонг отиб қуёш чиқади, шунчаки гўдак, у нимжонгина; озгина ўтиб, айни шу вақтда у ўрта мактабга боради; пешинда у энг кучга тўлган вақти; сўнгра, тушликдан сўнг, у бошқа тарафга бурилишни бошлайди; кейин, кечқурун, у яна кучсизлашади ва ўлади. Бироқ бу қуёшнинг якуни эмас, бошқа авлодга ҳаёт, ўлим, кўмилиш ва тирилиш борлиги ҳақида гувоҳлик бериш учун яна чиқади.

Ҳатто табиат У ҳақида ҳамма жойда гапиради. Табиат ҳам — бу бошқа маънода ажойиб гувоҳлик, чунончи — агар бу Худонинг мақсади бўлиб хизмат қилмаса, бизларда ушбу тирилиш Ҳаёти бўлмайди. Хўш, агар уруғ экилган бўлса ва ўша уруғ уруғлантирилган бўлса, у янги гул чиқаради. Бироқ, агар уруғлантирилмаган бўлса, у янги гул чиқармайди, агар у Худонинг мақсади учун хизмат қилмаса. Шунда ҳам, у шунчаки гул бўлгани учун тирилмайди — ваҳоланки у Худонинг мақсади учун хизмат қилади. Мана нима учун қуёш тирилади — чунки у Худонинг мақсадига хизмат қилади. Биз ҳам Худонинг мақсади учун хизмат қилганимизда тириламиз.


Уилльям Бранхам, "Нега кичкина Байтлаҳм" ваъзи

Up