Ўзингни камтар ол

Сана: 63-0714E | Длительность: 39 minute | Таржима: VGR
Branham Tabernacle, Jeffersonville, Indiana, AQSh
E-1 [Невилл ака Бранхам акани таништираяпди.―Таҳр.] Энди, мен: "Маълум бир инъомлар бор: мен ҳақимда шунақа бир нарсани ўйлаб топиш", - дея эълон қила олган бўлар эдим деб ўйлайман. [Бранхам ака ва йиғилганлар кулишади.]
E-2 Албатта, мен бу ерда бўлганимда ҳар сафар қувонаман. Бизни сафаримиз энди ниҳоясига етай деб қолди, сизлар билан бирга бўлишимиз. Чунки у ерда бошқа йиғилишимиз бўлади, Чикагода ва тез орада мен оиламни Аризонага қайтиб олиб келишим керак. Уларда ҳали ёзги таътил бўлмаган, шунинг учун бир неча кундан кейин уларни бирор ёққа, кичикроқ сафарга олишим керак бўлганди. Ана шунда мен, эҳтимол, бир кунга жўнаб кетаман, якшанба кунларидан бирида ва шунда кейинги ҳафтани мен Чикагода бошлайман. Сўнг мен ўша пайтни ўзида қайтиб келишим керак, душанбада ва уларни Аризонага олиб кетишим керак.
E-3 Энди, якшанба эрталаб бошлашим менга ёқмайди, қачонки ҳар бир киши ўзини чарчоғи чиққанини ҳис қилган пайтини эгаллаш. Якшанба оқшом сен доим чарчаган ва қийналган бўласан, якшанба кечқурун; ана ўшанда якшанба кечқурунги йиғилишни пасторимизга узатиш, – бу – бу унча яхши иш эмас. Менга бундай қилиш ёқмайди, ва, лекин, мана, якшанба кечқурун, якшанба кечқурун йиғилиш ўтказишга тўғри келади, унда мен одамларни узоқ ушлайман. Улардан кўплари бу ёққа узоқлардан келишади, жанубдан ва–ва шимолдан, уларга, оҳ, улар баъзида кеча-ю-кундуз юрадилар, шунчаки ушбу йиғилишда бўлиш учун, ундан кейин ортга қайтадилар. Мана шу сабабдан мен келганларимда буни якшанба эрталаб қилишга ҳаракат қиламан, бу уларга қайтиб кетишларига имкон беради.
E-4 Садоқатли, содиқ келувчилар, мен уларни қанчалик қадрлайман! Улар ёмғирда ҳам, қорда ҳам, лойгарчиликда ҳам, ҳар қандай вақтда ҳам бу ёққа кириш учун, бутун мамлакат бўйлаб юзлаб мил йўл босиб келадилар, битта йиғилишгагина. Мен бу учун Худодан ҳам, бу одамлардан ҳам жуда миннатдорман, уларнинг катта – уларнинг катта ёрдами учун, мени бу одамларга айтишга уринаётганимни ҳаммаси – бу ҳақиқат.
E-5 Хўш, бу Ҳақиқат эканига мен бутун юрагим билан ишонаман. Агар мен яхши деб ҳисоблайдиган бошқа бирор нарса бўлганида эди, унда мен – мен, албатта, олдин...Мен олдин ўзим буни тўғри ё нотўғрилигини аниқлашга бормасдан, ҳеч қачон ҳеч кимни бирор жойга таклиф қилмайман. Олдин ўзим буни ҳақиқат эканини билиб, ва ўзим қўймаган қадамни мен ҳеч кимдан Худода қандайдир қадам босишини сўрамайман. Биринчидан, бу Раббийнинг Каломи бўлиши керак, сўнгра мен бу тўғримикан деб, қадам қўйишим керак ва қарашим керак. Ва сўнгра, агар бу тўғри бўлса, унда мен: “Мана бу йўлдан юринглар”, – деб айтоламан. Кўряпсизларми, мана шундай қилиб йўл қурилади.
E-6 Ва энди, назаримда, ҳар бир хизматчи шундай қилиши керак, олдин ўзи бориши керак. Унга сардор бўлиш керак бўлади, халқнинг сардори, ўзининг елкасига қўймайдиган қандайдир нарсалар ҳақида гапирмаслиги керак. Бизлар боришимиз ва одамларнинг раҳномалари бўлишимиз керак.
E-7 Бугун эрталаб, шу ерда кафедрада, менда жуда ғалати, антиқа туйғу бўлган эди. Бу нарса Мактубнинг охирги қисмига тегишли, мен буни бу тарзда гапирмоқчи эмасдим. Тушуняпсизми? Лекин бу айтиб бўлинди деб ўйлайман ва энди мен бу билан ҳеч нарса қилолмайман. Сўнгра мен уйга кетдим, буни ўргана бошладим.
E-8 Ва бугун мени кичикроқ оилавий учрашувимиз бўлди, фақат акам ва қолганлар билан. Онам оламдан ўтди. Одатда бизлар унинг уйида тўпланар эдик, энди эса биз Долоресникида борамиз. Биз бугун кундузи у ерда вақтимизни яхши ўтказдик: гаплашдик, Тедди ҳам у ерда эди, ва биз қўшиқ айтдик, мадҳияларни чалдик ва ҳоказо.
E-9 Энди, мен ўйлайман, балки, кейинги якшанба эрталаб, агар Худо хоҳласа, агар Невилл ака қарши бўлмаса, мен фақат шифоланишга бағишланган шифоланиш хизматини ўтказишни истар эдим. Ва мен–ва мен ўйлайман, бугун эрталаб Мактуб, ҳақиқатан ишонишимиз учун―учун, бизларни озроқ руҳлантириши керак (Шунақами?) Раббий буни етказишда, изоҳлашда мени бошқарганидай. Биз–бизлар вақтимизни ўтказамиз ва биз–бизлар ҳар хил нарсаларни гапирамиз ва улар ҳақида суҳбатлашамиз. Лекин кейин, нима нимага эканлигини намоён қилиш учун иш амалга етиб борганида, бу энди умуман бошқача. Қандай―қандай...
E-10 Кимдир менга айтиб берди, менимча, бу мени акам эди у ерда, бугун бир одам, хизматчи, ва унинг―унинг йиғилишига келувчилардан бири тўғрисида ҳикоя қилиб берди. Ва ўша хизматчи, мен мана бу ёғочни устидан ўтоламан дебди.
У эса: “Пастор, албатта, Раббий сен билан”, – деди.
У: “Мен орқамда ёғоч билан ўтоламан”, – деди.
“Албатта, Раббий сен билан”. Ва у борли ва буни қилди.

E-11 Пастор айтди: “Мен ёғочни кўтаришим ва шу вақтни ўзида замбилғалтакни ҳам суришим мумкин”.
E-12 “Албатта, пастор. Раббий сен билан. Сенинг имонинг ҳамма нарсани қилолади”, – деди.
E-13 У энди: “Мен сени замбилғалтакка ўтирғизишим ва ёғочни ҳам этишим мумкин”, – деди.
У эса: “Йўқ-йўқ, тўхтаб туринг!” – деди. Кўрдингизми?

E-14 Қачонки сени ўзинг бунда қатнашасан, бу энди бошқача. Тушуняпсизларми? Хўп, бизни бу ерда: “Омин” – дейишимиз, бу шундай ажойиб. Бизларни бу ерда: “Бу ҳақиқат эканига мен ишонаман”, – дейишимиз ҳам шунчаки ажойиб. Лекин кейин буни ҳаракатга келтир, сен буни ҳаракатга келтиришинг керак.
E-15 Ва бугун эрталаб мен ушбу фикрни етказганимдай, касал одамлар Бутрус соясида ётганликларини, улар ҳатто ибодат қилишини сўрамаган эдилар.
E-16 Бу нарсани кузатиб, мен кўпчилик уйларга кирганман. Боришимдан олдин ибодат қиламан ва у ерга шунчаки мана шу илҳомланиш билан кираман ва ҳатто одамлар учун ибодат қилмайман, чиқаман, улар эса шифоланганлар. Тушуняпсизлар, ҳа? Рост. Мен буни қандай бўлганини кўп марта кўрганман! Кўряпсизми? Ўз имонингизни бир нимага асослашингиз керак. Тушуняпсизми? Ишониш керак. Ва мен вақтни яқинлашаётганига ишонаман, ва ҳозир...
E-17 Бу хизмат магнитофонга ёзиш учун эмаслигини мен тушунаман. Балки, улар буни ўзлари учун биттагина лентага ёзарлар, аммо бу бутун мамлакат бўйлаб тарқатиладиган тасмалардан эмас.
E-18 Шу эрталаб гапирганларим, бизни кульминация вақтига – энг юқори лаҳзага олиб келди, айнан шу сабабдан мен кейинги якшанбани шифоланиш хизмати учун ажратмоқчиман. Чунки мен уйда бўлганимдан бери, мен мана шу ваҳийлар тўғрисида ва нималар юз бергани ва қолган нарсалар тўғрисида айтиб бердим ва буларни ҳаммасини нима учун қилганимни тушунтирдим. Сўнг эса энди бугун эрталаб буларнинг ҳаммасини ўша охирги Сакрашга олиб келдим.
E-19 Энди бу вақт менинг Худога бағишланиш вақтим: Худонинг менга гапириш вақти. Кўряпсизми, менинг ўз ҳаётимда озгина ўзгариш бўлиши керак. Мен ўзимни қандайдир ёмон одам деб ўйламайман, бироқ мен―мен ўзимни одамларга янада яқинроқ ҳис қилишни истайман. Тушуняпсизми?
E-20 Ушбу Хушхабар Ҳақиқатини гапиришга уринган одамларим, улар Унга тескари қарагандилар ва Бунинг устидан кулиб, нари кетгандилар. Энди бу нарса менга ҳақоратдай бўлиб кўринади. Менга барибир; лекин мен уларга гапирганларимга нисбатан Бу Ҳақиқат уларга ёрдам беришга ҳаракат қилмоқда. Худди қайиқни итариб туриб: “Бу ёққа, мана қайиқ, сузиб ўтинглар! Бу ёққа, босиб келаётган ўша оқимдан чиқиб олинг, бўлмаса нобуд бўласизлар! Сизлар, сизлар у ерда ўлиб кетасиз!” – дейдиганга ўхшайди. Улар эса устингдан шундайгина куладилар ва нари кетадилар. Нима ҳам дердим, улар нари кетишсалар, унда мен энди бу билан ҳеч нарса қилолмайман, кўряпсизми, нима ҳам қилолардим.
E-21 Аммо, энди мен қирғоққа қараб чопиб, уларни: “Орқага қайтинглар!” – деб ишонтирмоқчиман. Кўряпсизми, менда шундай туйғу бўлиши керак, шунақа, чунки у ерда ҳали кирмаган кимдир борлигини биламан. Ва мен―мен балиқ овлайман, токи...Токи охирги балиқ тутилмагунича, деган У. Мен энди шуни қилмоқчиман.
E-22 Энди эса, шундай қилиш учун, мен ибодат йиғилишида нимадир юз беришини кутаяпман. Нимадир...Ва сизлардан кўпчилигингиз охирги Сакраш тўғрисидаги ваҳийни эслайсизлар, аниқроғи, Учинчи Сакраш ҳақида. Ёдингиздами, айнан шуни олдидан бир нима юз берди; мен ўша Нурни қандай келганини ва ўша жойга тушганини кўрдим ва: “У ерда Мен сен билан учрашаман”, – деган эди. Энди мен нимадир содир бўлишини кутаяпман.
E-23 Бир неча йиллар муқаддам мана шу йиғилишлар ва юрак сирларини билишлар мени шунчалар чарчатар эди-ки, мен дабдираб қолар эдим. Кўпларингиз буни эслайсизлар. Шунчаликкача борар эдики, мен турар эдим, бир томондан Джек Моор, иккинчи томондан Браун ака қўлтиғимдан ушлаб туришар ва мени йиғилишдан кейин бир соатча кўчадан у ёқдан бу ёққа олиб юришарди. Ва шунақа ҳам бўлардики, мен ўзим қаерда―қаерда эканимни ва нималар бўлаётганини билишга уринар эдим. Ундан кейин у ерда кечаси билан ётар ва бу ҳақида ўйлар эдим, ва йиғлар ва шунга ўхшаш ишлар ва нима учун одамлар бизнинг Раббимиз Исони қабул қилмайдилар деб ҳайрон бўлар эдим.
E-24 Ундан кейин У менга ваҳийда: “Бир кун сен жигарранг аёллар костюмини кийган аёлни учратасан, у сени олдингга келади, унинг қўлида одеялага ўранган гўдаги бўлади ва ўша вақтдан бошлаб сен қудрат оласан ва анча чидамли бўласан”, – деди. Ҳа, мен буларни ҳаммасини сизларга айтдим. Бу воқеа Чикагода, ўша пресвитер аёлни пастори уни боласи билан жўнатган ўша кечқурун юз берди.
E-25 Ва ўйлашимча, унинг акаси ёки улардан кимдир шифокор эди. Шунда у: “Агар Қудратли Худогина унга тегмаса, бу гўдакдан умуман умид йўқ”, – деди. У кетди...
E-26 У аёл бориб, бу гапни ўзини пасторига айтиб берди. Пастор бўлса: “Мен―мен бунақа хислатларга эга эмасман, ― деди у, ― Илоҳий шифоланишларда бир нима қилишга, чунки мен...менда шунчаки йўқ, бу учун зарур бўлган ундай имон йўқ”, – деди. Мана, ана шу ерда у виждонлилигини кўрсатди. Кўряпсизми? “Менда бу нарса йўқ ўзи”, – деди у. “Лекин мен Бранхам аканинг йиғилишларидан бирида бўлган эдим ва шу учун мен сизга шу болани Бранхам акага элтишни маслаҳат берган бўлардим”, – деди у. Шифокор ҳам унда яшашга умид қолмаганини ва у ўлиши керак эканлигини тан олди.
E-27 Ва ўша аёл у ерга кирди, у ерда биласизлар, ўша ердаги мактабда куйган католик болалар учун қандайдир йиғилишим бўлаётган эди. Сиз буни қачон бўлганини эслайсизлар. Бизда ўша хизмат бўлган эди ва мана, платформа томонга ўша аёл жигарранг костюмда келаяпти. Мени хотиним ва бошқалар у ерда ўтиргандилар ва мен дедим...бурилдим ва қарадим, ва атрофга алангладим, ва улар ўша ердамиканлар деб қарадим. Ва мана, шундай бўлди-ки, нақ мен келишим олдидан, менимча, Билли Пол ва бошқалар гаплашдилар ёки улардан кимнингдир хотини мана шу чақалоқли аёл билан гаплашарди. Ва аёл платформага ўтди. Муқаддас Руҳ ҳаммасини батамом очди ва ўша ерда ўша болани шифолади.
E-28 Мен кетдим ва ўшандан бери мен шунчаки чарчамаяпман. Кўряпсизми, бу менга оғирлик қилмаяпти ва мен―мен шунчаки давом етаверяпман ва давом этавераман.
E-29 Энди мен ниманидир юз беришини кутаяпман ва Учинчи Силтов куч йиға бошлайди. Кўряпсизми? Ва балки, келаси якшанба эрталаб шифоланиш хизмати, бўлиши мумкин, шунга олиб келар. Мен билмайман.
E-30 Ўйлайман, биз ўз яқинларимизга касалларни олиб келишларини айтишимиз керак. Шунақа, касал одамларга бағишлашимиз керак бўлган шифоланиш хизмати учун. Кейинги якшанба эрталаб эртароқ бўлишлари учун, касалларингизни олиб келинглар, айтайлик, саккизда ёки саккиз-у ўттизда, улар эшикдан кираётганларида ёки улар қандай қиладилар, биз ибодат карточкаларини тарқатамиз. Ва ундан кейин бизларда ибодат навбати ва касаллар учун ибодат бўлади, шунда қараймиз, Муқаддас Руҳ нима қилади.
E-31 Мен ишонаман, агар биз Унга ишонсак фақат У мўъжизалар қилади, мана. Бироқ бу учун биз Унга бутун қалбимиз билан ишонишимиз керак. Ва мен ўйлайманки, биз эрталаб айтганимиздай Худо бизга шу даражада шунчалик кўп кўрсатган ва бизларни маълум бир нарсага олиб келган...айнан ўша жойга олиб келган ўша буюк вақт-соат келди. Шунчаки бу тоғчани силжитворсак бўлди – бу бизга керак бўлган бор-йўқ нарса, шунда бу нарига кетади. Кўряпсизми, қандай бўлган бўлса, худди шундай бораяпти, сирларни билиш билан ҳам худди шу тарзда, башорат орқали ҳам худди шу тарзда, тайёр туриш керак.
E-32 Мен Калгарида бўлган эдим...Кечирасизлар, бу қироллик шаҳри эди, у ерда Реджайнда, Реджайнда. Ва у ерда Эрн Бакстер ва бизлардан яна кимлардир бўлгандилар. Ва Раббий менга худди шу ерда, платформада: “Ва шундай бўладики, сен уларнинг юрак сирларини биласан”, – деди. Ва бу ҳақиқат. Мен эса ҳеч қачон бу ҳақида бунақа тарзда ўйламаган эдим ҳам. Ўша оқшом мен Эрн ака билан платформага кўтарилдим ва касаллар учун ибодат қила бошладим. Ва мана, қандайдир бир одам келаяпти, ва унинг бутун ҳаёти кўз ўнгимда намоён бўлди; биринчи марта, бу нарса мана шундай бир лаҳзада юз берди, шифоланиш йиғилишида. Шундан кейин мен йиғилганларга қарадим ва мана Бу йиғилганларга туша бошлади ва шунга ўхшаш нарсалар. О-о, нариги қирғоққа етиб олган пайтда! Бу нарсаларни ярми ҳам айтиб бўлинмай туриб, чиқиб, буларни ҳаммасини одамлар ҳаётида кўриш. Мен бу ҳақида ҳеч нарса гапирмаяпман. Шунчаки бу ҳақида гапирмаяпман, тушуняпсизларми, бирор нима дейишга мажбурламагунларича.
E-33 Энди эса, ана бу кейингисини бошланишини кутаяпман. Кўряпсизми, Худо Ўзининг Шахсий мустақил вақтида, Ўз Шахсий йўли билан буни бошлайди. Ва бу нарса – бу нарса умуман бошқа бўлади, бу одамларнинг ҳар қандайидан жуда узоқда бўлади. Кўряпсизми? Ва мен буни қачон юз беришини кутаман.
E-34 Ва эҳтимол, э-э, агар мен катта бўлмаган шифоланиш йиғилиши ўтказсам, балки, кейинги якшанбада, ўйладим мен. Ундан кейин кейинги якшанба мен, эҳтимол, болаларим билан сафарда бўламан, чунки улар қайтиши ва мактабга боришлари керак. Ва шундан кейин кейинги якшанбада мен, албатта, Чикагога, ўша йиғилишга бораман. Ва кейин болаларни қайтиб мактабига элтиб қўйиш учун сешанба куни Аризонага жўнаб кетиш учун, кейинги душанбада қайтиб келаман.
E-35 Хўш, пастор, қани нима топдингиз? [Невилл ака: “Ҳа, мен жуда ғалати бир нарсани топдим”, – деяпти.―Таҳр.] Яхши, бу жуда соз, энди биз бу тўғрисида эшитишни хоҳлаймиз.
E-36 Шунинг учун, ҳаммаларингизни Раббий дуо қилсин, жуда яхши. Ва мен–мен сизларни кейинги якшанбада кўраман, деб умид қиламан. Чоршанба кечқурунда ҳам...
E-37 Ва қулоқ солинглар. Руделл Ака, Джексон Ака, Парнелл Ака каби бу кичик черковларни ва бутун кучи борича ҳаракат қилаётган қолган қадрдон биродарларимизни ҳам унутманглар. Ва кўриб турибсизлар, улар бизларни бу ерда гўё уларни–уларни–уларни опа черкови каби ҳисоблайдилар. Биз улар учун ўзига хос она гуруҳ. Улар мана шу ерда, шу ёқдан, пасторлар ва бошқа шу кабилан туғилдилар.
E-38 Ва мана бу одам шу ерда, акамиз, мен уни бир куни кечқурун учратдим, Аллен, Аллен Акани. Умид қиламанки, Коллинз ака бу ерда Аллен ака билан танишиб олади, агар у уни билмаса. Уларнинг иккаласи ҳам–методист хизматчилар, ва мана Каломнинг Ҳақиқатини кўрдилар.
E-39 Бу ўша‒ўша методист черкови ташкилоти, булар ўша методист черковидаги ажойиб одамлар. Уларни ёмон одамлар деб ўйламанглар. Улар яхши одамлар. Католик черковида ҳам ажойиб одамлар бор. Пресвитериан черковларида ҳам ажойиб одамлар бор. Ўша жойларни ҳамма ёқларида ушбу Нур уларнинг сўқмоғида чарақлашини кутаётган одамлар бор. Сизлар камтарлик билан, оддийлик билан мана шу Нур билан порлашда давом этаверинг холос. Келинглар, ҳаммамиз ўзимизни камтар олиб, Худога яқин бўлиб ўсамиз. Тушуняпсизларми?
E-40 Унутманглар, бу чодир ўз кучини йўқотади. Эсингизда бўлсин, бу – иблис барча дўзах қуролларини тўғрилаган – ўша нишон. У бир одамни бошқа одам ўйлайдиган нарсага тескари бўлган бир нима қилишга мажбур қилади. У буни қилади. У шу билан шуғулланади. Бу унинг доимий машғулоти, агар у бирор ким бирор нимани айтса, кимдир бошқаси ҳақида гапирса, масалан: “Хўп, эшит-да мени, сен биласанми, мана Бу одам нима қилганини?” ‒ шундай қилишни уддасидан чиқса, бунга қўлоқ солманглар. Бу иблисдан. Кўряпсизми, бу иблис. Бу нарсага ишонманг.
E-41 Агар бирор шунга ўхшаш нарса бор бўлса, кимдир нотўғри иш қилса, улар учун ибодат қилинглар. Ва хутбинларча: “Мен биламан, бу менинг бурчим, мен шу ака учун ибодат қилишим керак”, – дея ибодат қилманг. Сиз буни юрагингизга чинакамига қабул қилинг, ана ўша опа учун. Ва шундай гаплашинг ва ҳақиқатан ёқимли одамлар бўлинг, ва биринчи сиз кўрадиган нарса бу уларни яна хизматда тургани бўлади. Кўряпсизми? Чунки охир-оқибат бизлар қуёшнинг ботишига қараб йўл олмоқдамиз.
E-42 Мана шу кунларнинг бирида Раббий Исо келади. Ва биласизларми, мен ўйлайман, бу нарса шунчалик тўсатдан рўй берадики ва шунчалик‒шунчалик қувончли бўлади, бир фоизнинг юздан бир фо-...бутун дунёнинг юздан бир фоизи ҳам ўша Кўтарилиш қачон бўлиши билмай қолади. У шундай тинч юз берадики, ҳеч ким бу ҳақида билмайди. Тушундингизларми?
E-43 Ва албатта, кичикроқ гуруҳлар бўлади ва улар: “Хўш, Пистончи, қандай?” – дейдилар.
E-44 “Оҳ, айтадилар у ерда фанатиклар гуруҳи, қанақадир бир гуруҳ одамлар у ёқдан йўқ бўлиб қолибдилар ва улар...Бу ундай эмас. Улар шунчаки қаёққадир жўнаб кетганлар. Биласизми, биз бунақа фанатикларни кўргандик”.
E-45 “Ҳа, айтадилар, ўша Жефферсонвилли деб айтиладиган жойда уларни аъзоларидан қанчасидир ғойиб бўлиб қолибди”.
E-46 Кўряпсизми, улар буни шундай ўтказиб юборадилар. Улар: “Аҳамиятсиз гаплар, бу ерда арзигулик бирор нарса йўқ”, – деб айтадилар, тахминан шундай ва Бу ўтиб кетади ва улар бу ҳақида билмай қоладилар.
E-47 Бутун мамлакат бўйлаб бу нарса бўлади: аввал Масиҳдаги ўликлар тириладилар. Кўтарилиш юз беради, Черков Уйга кетади. Ана ўшанда буюк Мусибат бошланади ва о даҳшат, бизлар ўша вақтда бу ерда бўлишни истамаймиз. Мен Мусибат даврида бу ерда бўлишни хоҳламайман. Йўқ. Худойим асрасин, биздан кимдир ўша вақт шу ерда бўлишидан. Чунки, “нопок нопоклигича қолаверади; муқаддас муқаддаслигича қолаверади; солиҳ солиҳлигича қолаверади”. У ерда йўқ...Қўзи Ўзининг Қутқариш Китоби билан чиқади ва Келин олинади. Буни рад этганларга буюк Мусибат даври орқали ўтишига тўғри келади, яҳудийларга ҳам, мажусийларга ҳам. Қандайин вақт бу буюк Мусибат! Мен буни истамайман.
E-48 “Раббий, мени ҳозир муқаддасла”. Бу Назарийларнинг яхши таълимоти, шундай емасми? [Невилл ака: “Омин”, – деди.―Таҳр.] Ва у худди шундай тўппа-туғри. Бу рост. Бу тўғри. “Раббий, ҳозир мени Ўз Муқаддас Руҳинг билан тўлдир. Ҳозир мендан барча дунёвий нарсаларни олиб ташла, Раббий. Ҳеч қандай...истамайман”.
E-49 Ўша қора танли акамиз айтгани каби: “Жаноб, мени қўлимда чипта. У аллақачон компостерланган. Мен ўша дарёга келганимда, ўша тонгда, мен ҳеч қанақанги муаммо бўлишини истамайман”.
E-50 Хуллас, бу тўғри, мен‒мен ҳеч қанақа муаммо бўлишини истамайман. Чиптангизни қўлингизда ушланг, чунки биз жўнаяпмиз. Қаранг-а, ўша буюк қутқарилиш вақти яқин энди.
E-51 Энди яна бир нарса. Ака, у ерда, Утикдаги аканинг исми ким эди? Грейем ака бўлса керак, ва яна бир у ерда пасторлик қилаётган ака. Шэнкс Ака, ёки қандайдир шундай, ёки Синк эдими? [Невилл ака: “Снеллинг Ака”, – деяпти.―Таҳр.] Снеллинг ака пастор ҳисобланади, умуман олганда. Снеллинг ака ҳозир Утикда пастор ҳисобланади. Ўйлашимча, уларни ибодат йиғилиши... [“Пайшанба кечқурун”] Пайшанба кечқурун. Энди, биласизларми, агар бизлар пайшанба кечқурун ўша ерда бўлсак ва ўша одамлар билан озроқ мулоқот қилсак, жуда ажойиб иш бўлар эди. Шундай эмасми? Ва шунда Джексон акада бўлган ўша вақтда, агар бизлар биргаликда кичикроқ гуруҳ бўлиб тўплансак ва борсак.
E-52 Шунчаки ибодат қилишда давом этинг, қазишда давом этаверинг! Ҳа, тўхтаб қолманг. Худди Илёс уларга: “У ерда хандаклар қозинг!” – деганидай. Сен ишга киришганингда ва қандайдир эски туниканинг: “Мен жуда ҳам чарчадим!” – деганини эшитганингда – уни бир четга отиб юбор ва қазишда давом эт. Тушунарлими? Қазишда давом этаверинг, чунки биз қазийверишимиз керак. Биз шунчаки қазийверишимиз керак, бор гап шу. Чунки, агар сен – агар сен буюк Мусибатдан қочишга умидинг бўлса, унда яхшиси қазий бошла.
E-53 Менга келганда, мен ўзим учун ҳам ваъз қиламан. Мен олдин қазиганимдан ҳам чуқурроқ қазий бошлайман. Чунки, мен шундай сезаман, ушбу мамлакатда ва бутун дунё бўйлаб, у ҳозир дунёнинг ҳамма ерида маълум бўлгани каби, бу хизмат яна бўлади. Мен‒мен яна жўнашим керак.
E-54 Хотиним менга деди... Қайсидир эрталаб мен унга: “Мен жўнаб кетганимда, сен ҳам бирга бўлишингни хоҳлайман. Агар Раббийнинг иродаси бўлса, мен тахминан январда жўнамоқчи бўляпман. Мен дунё бўйлаб сафар қилмоқчиман, ҳамма жойларга; орқага қайтиб, Қўшма Штатларда йиғилишларни ўтказишим мумкин, эҳтимол, кейинги ёзларда”, – дедим.
Ва у шунда: “Мен бундай сафарлар учун жуда ҳам қаридим”, – деди.

E-55 “Ҳа, – дедим мен, – мен сафар қилганимда... менинг чет элга қилган охирги сафарим саккиз йилча олдин бўлганди, биласанми, мен ўзимни саккиз йил олдингидан ҳам яхши ҳис қилаяпман. Кўряпсанми? Мен ҳозир бу ҳақида кўпроқ биламан”, – дедим.
E-56 Ва ўшанда биз ана шу мавзуда гаплашган эдик: “Агар Раббий : ‘Мен сенга йигирма беш йил ажратаман. Сен кучдан қолмайсан. Сен боришинг мумкин ва Мен сенга ер юзида йигирма беш йил ажратаман, яъни бераман’, – деса, сен туғилганингдан йигирма бешингачани танлармидинг ёки йигирма бешдан элликкачаними, элликдан етмиш бешгачами, ёки етмиш бешдан юзгачаними?”
E-57 Шундай қилиб, ер юзида унга қандайдир вақт берилган ҳар қандай одам, агар у бу вақтини Худога хизмат учун ишлатмаса, у ўйловсиз одам бўлади албатта. Нима қилганида ҳам у одам.
E-58 Шундай, агар сен аёллар кўнглини ўзингга шайдо қилмоқчи бўлсанг ва ҳоказолар, унда сен яхшиси бу учун биринчи йигирма бешни ажратгин. Тушунарлими?
E-59 Агар сен дурадгорми, механикми ёки яна кимдир бўлмоқчи бўлсанг, бу билан кейинги йигирма беш йил шуғуллангин. Тушунарлими?
E-60 Кейин мен бу ҳақида ўйлагандим: “Мен-чи, мен ўзим нимани танлардим?” Мен етмиш бешдан юз ёшни олган бўлардим. Мен ақллироқ, донороқ бўлардим. Мен анча вазминроқ бўлар эдим. Мен қилаётган ишимни яхшироқ тушунган бўлар эдим. Ҳозир мен денгиз ортида охирги марта бўлганимдан кўра саккиз ёки ўн ёшга каттаман. Мен энди илон овида бўлганидагидек сакрамайман. Мен бу ҳақида кўпроқ биламан энди, кўряпсизми. Мен қандайлигини биламан.
E-61 Бу нарса, худди енот билан итни урушганига ўхшайди, кўряпсизми. Сен уни қандай ушлаб олишни биласан. У ерда сакрама; сени тирналаши мумкин. Кўряпсанми, унинг ҳийла-найрангини билиб ол ва уни нима қилаётганини кузатиб тур. Ва биз душман ҳақида борган сари кўпроқ билаяпмиз. Шундай қилиб, биз унинг барча услубини ва уни қандай яқинлашиб келишини ва у нима қилишини билиб олишимиз ва унинг зарбаларини ўрганишимиз керак, шунда сен унга ҳамла қилишга тайёр бўлгансан, кўряпсизми.
E-62 “Шунинг учун мен энди ишонаман, – дедим хотинимга мен, – мени ишончим комил, мен қирқ ёшда бўлганимдан кўра яхши ҳолатдаман,...?...” Кўряпсизми, мен энди эллик тўртдаман. Ва агар Исо шунчалик ушланиб турса ва мен яшаб турсам ва юзга кирганимда, агар мен...ҳозир юрганимдай юра олсам, унда мен сафар қилишим учун ҳозиргидан ҳам яхши формада бўламан. Кўряпсизми? Чунки сен бу ҳақида яхшироқ биласан, нима қилишни ва буни қандай уддалашни, вазиятни қандай бошқаришни сен кўпроқ биласан.
E-63 Энди кўпчилик одамларни олинг, агар уларда операция қилинишлари керак бўлса. “Янги доктор яқинда тиббий мактабни тугатибди, шу кунларда диплом олибди. У ҳали бир марта ҳам операция қилмаган экан, дейишяпти. У буни қилсин майли”.
E-64 “Оҳ, йўқ, – дердингиз сиз, – ҳеч қачон. Фақат у бўлмасин. Йўқ, жаноб. Ҳеч ҳам. Мени у кесишини хоҳламайман. Яхшиси, мен Пистон-чига ёзиламан. Мен уни кўплаб операция қилганлигини эшитганман. У буни қандай қилишни билади”. Мана у нима. Мана гап қаерда.
E-65 Сиз бу ҳақида ўйлаяпсиз, ана у жон ҳақида-чи? Мен йўлни биладиган ва ўзини қаерда эканлигини яхши биладиган одамни афзал кўраман; кимки у йўлдан ўтиб бўлган. Ҳақиқатан шунақа бўлган.
E-66 Раббий сизни дуо қилсин. Яхши, Невилл Ака, энди бу ёққа чиқ. Худо Невилл Акани дуо қилсин. Энди кейинги якшанбани унутманглар.
E-67 [Невилл Ака бир дақиқа Бранхам Ака ва Вейл Ака тўғрисида гапиряпди, ундан кейин: “Мен Худонинг хизматчиларини, айниқса Бу билан бирга ва бизлар билан биргаликда Бунда ҳамкорлик қилаётганларни таклиф қилаётганимдан жуда хурсандман. Мен мамнуният билан уларни тинглайман”.―Таҳр.] Омин. [“Шундай қилиб, мен доктор Ли Вейлдан сўрадим: ‘Агар Бранхам ака бўлмаса, сен хизмат қиласанми?’ – дедим. Бранхам ака ҳам йўқ эди. Бу унга маълум эди”.]
Йўқ, у билмаган эди, бўлмаса мен бунақа узоқ гапирмас эдим.

E-68 [Невилл ака: “Шундай қилиб, мен Вейл акадан, у бугун бизларга хизмат қилмасмикин, агар Бранхам ака унамаса, деб сўрадим. Чунки у Бранхам ака билан йиғилишларда мулоқот қилган ва у ушбу Йўл тўғрисида, бу Йўлни билади. Мана шу ерда Вейл ака борлигидан бизлар хурсандмиз. Мен уни, шу ердаги ҳар қандай хизматчини ва шу каби қолган барчани қадрлагандай қадрлайман ва ҳурмат қиламан. Ва агар у бу оқшом чиқиб бизларга гапирса, мен уни хурсанд бўлиб таклиф қиламан”.―Таҳр.] Омин. [Худо дуо қилсин, ва келинглар, Вейл ака учун ибодат қилайлик. Сизлардан баъзиларингиз уни эшитмагансизлар ва мен сизлар у учун ибодат қилишингизга ишонаман”, ‒ деяпти.] Ҳа.
E-69 Мен унинг ҳамма вақтини олишим керак эмасди. Йиғилганлардан узр сўрайман. У ерда ўтириб, мен уни...шунақа белгилаб қўйганликларингизни билмаган эдим. Вейл Ака, Худо сени дуо қилсин.
E-70 [Ли Вейл ака: “Бу белгилаб қўйилмаган эди. У менга, агар сиз: ‘гапирмасангиз’ – деган эди. Сиз эса чиқдингиз”, – деяпти. Бранхам ака ва йиғилганлар куладилар.―Таҳр.] Яхши. Бу ажойиб.
E-71 Мени ўзим ҳам уни тинглашни истайман. Вейл Ака йиғилишларда мени олдимда кўп марта гапирган ва‒ва шунга ўхшаш. У узоқ вақт мобайнида йиғилишларни ташкилаштирган, ва у ажойиб ака, уни буни аъло даражада бажарарди. Ва бу аудиторияда Вейл Акани эшитишдан хурсанд бўлишларига ишонаман. Вейл акани Худо дуо қилсин.
E-72 [Вейл ака етмиш беш дақиқа давомида Марк баён этган Хушхабарнинг 16:15-20 ва Ёзувнинг бошқа жойлари бўйича: Нима учун Марк 16 ишламайди? Ва буни Ёзувга асосан қандай қилиб ишга тушириш мумкин, – деган мавзуда гапиради.―Таҳр.]
E-73 Мен буни янада яхшироқ қилишим учун, мен‒мен‒мен ҳеч нарса қилолмас эдим, чунки шунчалик кўп нарса айтилган эди. Мен сидқидилдан ишонаман, Вейл ака бугунги эрталабдан сўнг айтган мана шу ваъзни Раббий амалга оширганига. Чунки, кўряпсизларки, бу шу тарзда ишлаши керак эди. Биз-биз буни Худодан қабул қиламиз. У шунақа кўп нарсаларни гапирди; мен‒мен‒мен ҳозирни ўзида бу ерда йигирмата ваъзни ёзиб қўйдим, уни гапирганларидан.
E-74 Мен бу ерда уни айтганларини мустаҳкамлашимиз учун, бир кичкинагина мисол ҳақида ўйладим. Мана, биз соатни неча бўлганини билиш учун, мана шу соатга қараймиз. Шу соатнинг ҳамма деталлари бир-бири билан уйғун, бир-бирига мос ҳолатда ҳаракат қилмаса, биз аниқ вақтни билмаймиз. Тўғрими? [Йиғилиш: “Омин”.―Таҳр.] Ва ушбу нарса бизнинг ҳаммамизга тегишли, биргаликда ҳаммамизга, агар бизлар Учинчи Силтов Худо учун ҳақикатдан ҳам нимадир ҳосил қилишини истасак, унда ҳар биримиз умумий ҳамжиҳатликда Худо олдида ўзимизни камтар олиб, ноҳақлигимизни тан олишимиз, ишонишимиз ҳамда бу ҳақида Худодан ёлворишимиз керак.
E-75 Вейл Аканинг Худо ҳеч қачон Ўз Руҳини нопок, фосиқ, бўйсунмайдиган маъбадга солмайди деб айтганлари Хақиқат эканлигига мен сидқидилдан ишонаман. Йуқ. Бу нарса бизлар Худони олдида пок бўлишимиз учун, У Ўзининг Муқаддас Руҳи билан бизлар орқали ишлай олиши учун, буларнинг барчасини амалга ошириши учун, юракларимизни ҳар қандай айёрлик ва қонунбузарликдан тозаланиш йўли билан келиши керак. Мен–мен ўйлайман, бугун кечқурун сизлар уйларингизга борганингизда, агар сиз Яҳуданинг кичкина Мактубини ўқисангизлар, Вейл Акани гапиргани тўғрисида кўп нарсани билиб оласиз. Ва у деди: “Мен Худо бу азиз халқига тоабад топширган ўзгармас Имонга чин дилдан хизмат қиламан”. Улар Бундан кетдилар. Ақли бузуқ ва ҳоказо одамлар каби, кириб олдилар ва уларни, уларни айёрлик билан Худонинг ҳақиқий ишларидан қайтардилар.
E-76 Худо эса, бизлар Унга йўл берганимиздагина ҳаракат қила олади. Ва яна шундай кўп ажойиб нарсалар борки, мен айтаётган...
E-77 Биласизларми, одамлар кучли бўлишни хоҳламайдилар-у, аслида улар кучни ўзи нима эканлигини билишмайди. Кўряпсизми, улар–улар чиндан ҳам билишмайди, бу билан нима‒нима‒нима бирга келаётганини билмайдилар. Юқорига кетаётган йўл пастга элтади, ҳар доим. Агар сен кучни хоҳласанг, қара, қанчалик сен камтар бўла оласан. Ўзингни дунёвий фикрларинг барчасидан озод бўл ва Худо олдида ўзингни камтар тут холос, ва шунда сен зал бўйлаб ҳар томонга югураётган ва кўп шовқин қилаётган ана у одамдан кўра кўпроқ кучга эга бўласан; кўряпсанми, чунки сен ўзингни енгиб ва ўзингни Масиҳга топшира олдинг, кўряпсанми, ўзини Уни олдида бўйсундириш. Бу ҳақиқатан куч.
E-78 Менга итоатли черковни кўрсатинг, ҳақиқатан бўйсунган, кеккаймаган черковни; черков, қайсики шунчаки беозор ва камтар – мен сизга хайрихоҳлик ва Худонинг кучи бор бўлган черковни кўрсатаман. Бу рост. Бу учун эса пас-...ўзини Худонинг олдида паст олиш, камтар бўлиш, Худога биз орқали ҳаракат қилишга имкон бериш талаб қилинади. Кўп шовқин кўтариш талаб қилинмайди.
E-79 Баъзида, фермер ҳикоя қилиб берганидай, у ўзини араваси билан ёвонга чиқар эди, ва ҳар сафар уни ўнқир-чўнқирларда силкитганда у шундай ғўлдирар ва яна кетаверар эди. Лекин у худди шу ўнқир-чўнқирликлардан қайтаётганида, ўшанда умуман ҳеч қандай шовқин бўлмас эди, чунки у қандайдир яхши нарса билан лиқ тўлдирилган бўларди.
E-80 Бу шундай ҳам деб ўйлайман, кўряпсизми, бизлар орқали Руҳнинг меваларини билиш мумкин бўлиши учун, биз Худонинг эзгу бойлиги билан тўлдириламиз. У Коринфликларга Биринчи 13-бобга кўп урғу берганидай ва: “Бор мулкимни муҳтожларга тақсимлаб берсам, менга шараф келтирсин деб, ҳатто қийноқларга рози бўлсам-да, лекин севгим бўлмаса, буларнинг менга фойдаси йўқ”, – деганидай, кўплаб ҳаволалар келтирди. Кўряпсизларми, биз буни бажаришни истаймиз.
E-81 Энг муҳими – бу бизнинг шахсан ўз жонимиз, қайсики учун биз Худонинг олдида жавобгармиз. Кўряпсизми, бу–бу сен Осмонга кетасан. Мен бораманми, ёки у борадими, гап бунда эмас. Бу сен борасан, кўряпсанми, энг муҳими сен. Шу боис сизлар бунда эҳтиёткор ва Раббий олдида мўминқобил бўлишингиз керак.
E-82 Мен доим ўзини камтар олган кишини Худо уни юксалтирганини кўрганман. Шундай одамни олинг, қайсики у кўкрагини керади ва ҳамма нарсани билади, сен унга ҳеч нима демайсан, у шундай гердайган ва у, нима ҳам деярдик, бу–бу одам ҳеч қачон ҳеч қаёққа етиб бормайди. Аммо шундай одамни олингки, у ўзини бўйсундиради ва унда мулойим хулқ, беозор характер.
E-83 Шу кунларда бир одам билан суҳбатлашдим, у айни шу ерда...у ерда бўлган, ташкилотдан тортиб чиқарилган черковни тузаяпти. Ҳа-ҳа, бу Боуз Ака ва улардаги ўша черков, уларда анчагина олдин ўша ерда катта черков бор эди, ва Раббий дуо қилган эди. Кейин одамлар шунчаликка бориб етдиларки, қолганларга ўхшаб, дабдабали қилмоқчи бўлишди ва уни ташкилотга киргизмоқчи бўлишди. Мана шу ишни қилган пайтларида, бу шунчаки...ўша камтар, ўша ерда бўлган Христианлар буни хоҳламадилар. Уларни бутун умр бунга қарши ўргатган эдилар, шу сабабли улар ундан чиқиб кетдилар. Ҳозир уларда гуруҳ бор ва уларни Раббий шундай дуо қилдики, улар шу даражагача етиб боришдики, яна шунақанги ўсди, энди бу черков тўрт минггача, беш минггача етди ва улар янгитдан бошлаяптилар.
E-84 Ва улар менга келди ва : “Бранхам ака”, ‒ дедилар, биз у ерда офисда, черковни офисида ўтирган эдик, бир куни. Ва раҳбарлардан бири, Карлсон Ака ва қолганлар: “Биз нима қилайлик?” – деб сўрашди.
E-85 Мен уларга: “Пасторни ўрнига шундай одамни топингки, уни бутун деноминацияларда ҳеч қандай обрўси бўлмасин, қайсики у ўз ҳаётида ҳақиқатдан ҳам меҳрибон, ҳақиқий, мулойим, камтар бўлсин. Худо қолган ҳаммаси ҳақида ғамхўрлик қилади”, – дедим. “Яхши чўпон, қайсики ўз қўйларини боқади ва камтар бўлади ва шунга ўхшашлар, қолганини Худо қилади. Агар сиз...Қайсидир бир савлатли, ҳамма нарсадан хабардор одамни эмас, у келиб атрофдаги ҳамма нарсани кесиб, мана буни тартибга солиши, буниси эса бу тарзда бўлдириши учун”, – дедим. Мен: “Бу ишламайди. Бу нарса сизда бўлганди”, – дедим.
E-86 Мана гап нимада, черковдаги ҳар битта детал уйғунликда, келишган ҳолда ҳаракат қилиши лозим, ва сиз бунда ўз қисмингизни бажаришда давом этаверишингиз керак. Шундай қилиб, бизлар қайси даврда яшаётганимизни кўриб турибмиз. Бизлар, эҳтимол, ўйлаганимиздан ҳам кўра яқинроқдирмиз.
E-87 Шундай қилиб, бизлар Вейл Акани қадрлаймиз. Шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”, – деяпти.―Таҳр.] Вейл Ака, сени Худо дуо қилсин. Раҳмат сенга. Ушбу оқшом бу ажойиб ваъзни бизларга бергани учун Раббийдан миннатдормиз.
E-88 Бир неча дақиқа олдин мен кичкина мактуб олдим. Опаларимиздан бири ўзининг кўрган туши ҳақида нимадир айтиб бермоқчи бўлганди. Агар сиз буни менга шунчаки ёзсангиз, опа, мен‒мен...У опамизга баъзи тушларни бердики, улар мутлақо рост эди. Биз барча тушларни қабул қилмаймиз. Йўқ-йўқ. Лекин улар Худодан бўлганида, бизга Худо нима деганини билишни истаймиз.
E-89 Худди, агар ҳамма ўзга тилларда гапирса, биз бунга ишонмаймиз; аммо бизларга қандайдир бир нима бўлиши кераклигини айтадиган таъбирлаш келса, бу қандай юз беришини бизлар кўрамиз, шунда биз бу учун Раббийдан миннатдор бўламиз. Тушуняпсизми?
E-90 Бизлар ҳаммасини силлиқ, меҳрибонлик билан ва Раббийнинг тартибида боришини хоҳлаймиз. Шунинг учун шундайгина эсингизда бўлсин, сизнинг қисмингиз ҳаракатга келтирадиган пружинами ёки мумкин қандайдир кичкинагина стрелкачами, ёки қайсидир бир деталча, ёки соатнинг бурайдиган бошчасими, бу нима бўлмасин, ёки бу соатнинг вақтни кўрсатадиган циферблат стрелкаси бўлиши мумкин. Лекин бу нима бўлишидан қатъий назар, буни ҳаракатга келтириш учун биз ҳаммамиз Исо Масиҳ Хушхабари билан уйғунликда бирга меҳнат қилишимиз керак.
E-91 Қаранг-а! Агар инъом шунчалик буюк бўлса, бизлар уни куч-қудрат деб атаймиз; Павлус эса: “Агар тоғларни кўчирадиган имонга эга бўлсам-у, лекин севгим бўлмаса, мен ҳеч нарсага арзимас инсон бўлиб қоламан”, – деди. Бу ҳақда ўйлаб кўринг.
E-92 Гарчи бизлар: “Нима энди, гарчи мен-мен...тушунаман. Мен Библияни билишни истар эдим”, – деймиз.
E-93 “Гарчи мен Худонинг барча сирларини билсам-да, кўряпсизми, ва гарчи мен буни қилолганимда ҳам, лекин севгим бўлмаса, унда мен ҳеч нарсага арзимайман. Кўряпсизми, мен ҳали ҳеч нарсага эришмадим”. Кўряпсизларми, энг асосийси – бу Худони севиш ва бунга сиз ўзингиз итоат қилдиринг.
E-94 Энди, албатта, бу фоалиятим соҳасида ва бутун дунё бўйлаб кўплаб ўтган бу йилларимдан кейин ва ҳар хил одамларни учратиб, мен кириш керак бўлган ўша дарвозалар ҳақида баъзи бир нарсаларни билишим керак. Агар сиз Худо билан бирор ёққа етиб бормоқчи бўлсангиз, ҳеч қачон такаббурлик руҳи сизни эгаллаб олишига йўл қўйманг. Ҳеч қандай ғазабни киришига қўйманг. Ким ва нима қилаётганини аҳамияти йўқ, агар улар ноҳақ бўлса, ҳеч қачон ўша одамга қарши комплекс (фикр, ҳаёл, муомала.―Тарж.) қурманг. Тушундингизми? Назокатли ва меҳрибон бўлинг. Эсингизда бўлсин, сиз ҳали гуноҳларда бўлган пайтда Худо сизни севди. Ва агар Худонинг Руҳи сенда бор бўлса, сен бошқа одамни, гарчи у ноҳақ бўлганида ҳам севасан. Кўряпсизми, шундай улар учун ибодат қилинг ва бир-бирингизни севинглар.
E-95 Энг аввало Худони севинг ҳамда бир-бирингизни яхши кўринглар. Ва Худо билан ва бир-бирингизни олдида камтар бўлинглар ва шунда Худо буни дуо қилади ва У нима қилишини айтиш қийин. Одатда, қачонки черковда аъзолик ўса бошлайди, қачонки улар бироз кўпаядилар ёки яна шундай бир нималар бўлади, шунда улар ҳақиқий нарсадан, аслидан кетадилар.
E-96 Мен эндигина бошлаганимда ва Раббий менга у ерда, дарёда кўринганида ва менга буни айтганида, сизлар биласизми, буларнинг барчаси нимадан бошланди? Вейл Ака ҳам буни кўрганди, ўйлайман, Канада газетасида, кўп йиллар олдин ўша Раббий Фариштаси у ерда, дарёда кўринганида, бу Ассошиэйтед Матбуотида: “Сувда чўмдирилиш вақтида маҳаллий хизматчи устидаги сирли Нур”. Ва–ва биласизми, бу нима қилди? Бизларни чодир йиғилишларимиз бўлган вақтда, нақ йўлнинг нариги томонида чодир қурилган бўлиб, улар икки ярим мингга яқин одам сиғдирар, ҳар томондан хизматчилар келгандилар ва: “Ака, бир дақиқага бу ёққа кел-чи”, – дедилар. Мен шундай оддийгина йигит эдим, оҳ, шунчаки болага ўхшар эдим. Ва улар: “Қандай қилиб сенда ҳамма одам биргаликда якдиллар? Улар бир-бирларини шундай яхши кўрадиларки...Мен одамлар бир-бирларини шундай яхши кўришини кўрмаганман”, – дейишди.
E-97 Бу Раббий. Бир-бирларига бўлган биродарларни диёнатли севгисида, мана нимани устида қурилган эди бу черков. Мен кўраман, улар қандай ҳатто, бир-бирларининг қўлларини қисиб, бу жойдан кетаётганларида, ёш болага ўхшаб йиғлар эдилар, бир-бирлари билан хайрлашаётганларида. Шундай пайтлар бўларди, бирор-бир оиладан хабар олмоқчи бўлиб келасан, Библия очиқ туради, унда кўз ёшларидан доғлари турган бўлар эди. Кечки вақт у ёққа кирасан, у ерда ота-она ёш болалари билан бирга йиғилиб, полда тизззаларига чўкканча турган бўладилар; оталар ва оналар тиззаларига чўкка тушиб, йиғлашар ва ибодат қилишадилар. Мен эшик ёнида турар ва кутар ва кутар ва кутаверар эдим. Улар эса ибодат қилишдан тухташмас, мен ҳам зинада шундоқ ўтирар ва уларни кутиб, ўзим ҳам ибодат қила бошлардим, мана. Ва бу–бу бўлган эди. Ва улар бир-бирларини севардилар. Улар бир-бирларини севар эдилар. Бизлар, шундай бўларди, турар эдик ва ўша эски қўшиқни куйлар эдик:
Масиҳ билан бирлашиш бахтлидир
Бу бизни севгида боғлади;
Ўзининг Ҳузурида Раббий
Бизга жонлар мулоқотини берди.
Хайрлашар эканмиз, қайғурамиз.
Айрилиш вақти оғир жуда.
Лекин биз бир қалбда ишонамиз,
Бизни яна учрашиш кутмоқда.

E-98 Мен буни Масиҳга юрагимдаги буюк қувонч билан айтаяпман. Улардан кўплари бугун бизлар яна учрашадиган буюк тирилишни кутиб, қабр тошлари остида ётибдилар.
E-99 Бу Руҳни бу ердан кетишига йўл қўйманглар. Агар қачондир У кетса, шунда сизни пасторингиз қанчалик гапга чечан, нотиқ бўлишини, Худонинг Сўзини қанчалик у зўр ваъз қилишини аҳамияти бўлмайди, хафа бўлган Худонинг Руҳи кетди. Кўряпсизми? Қачонки бизларда ҳаммасини ҳамжиҳатликда, оддийлик ва бир-бирига муҳаббатда бўлса, шунда Худо бизлар билан ишлайди.
E-100 Биз яхши кетаяпмиз, шунинг учун одамлар ёнимиздан ўтаётиб: “Агар сиз ҳақиқатдан ҳам камтар, ҳақиқатдан ҳам Худони севадиган черковни кўришни истасангиз, бирор вақт мана шу черковга киринг ва ўзингиз кўринг. Уларни бир-бирларига ғамхўрлигига қаранглар, қандай ҳурмат қиладилар; Хушхабар ваъз қилинаётганида, қанчалик эҳтиром, ҳар бир нарсада қандай тартиб”, – дейдилар. Ҳа, унда улар қарашлари ва бизлар қанақа вақтда яшаётганимизни кўришлари мумкин. Сиз ораларингизда ҳаракатланаётган Худонинг Руҳини кўрасиз, буюк аломатлар, мўъжиза ва бошқалар бўлади. Агар буларнинг ҳаммаси биргаликда ҳаракат қилса, бу нарса замонни, вақтни кўрсатади. Бироқ бу ҳаракат қилмаса, унда вақт тўхтаган, бу энди соат нечалигини бошқа кўрсатмайди. Шундай қилиб, агар биз қайси вақтда яшаётганимизни билишни истасак, ҳаммамиз биргаликда Хушхабарни ёйишда, бир-биримизга севгида, Худога муҳаббатда бирга меҳнат қилайлик ва шунда срелкаларнинг ўзлари бизлар яшаётган вақтни кўрсатади. Сизлар бунга ишонасизми? [Йиғилиш: “Омин”, – дейди.―Таҳр.] Албатта. Омин. Худо сизларни мўл-кўл дуо қилсин.
E-101 Энди эсингиздан чиқарманглар, шу ҳафтада йўқлаб туринглар. Агар сизлар шу ерга келадиган, касалланган яхши одамлар борлигини билсангиз, уларга: “Қадрдон биродарим, сиздан сўрамоқчи эдим. Бизларда, черковда якшанба эрталаб касаллар учун ибодат бўлади. Сиз эса бирмунча вақтдан бери бетобсиз, мен хоҳлайман энди...”, – деб уларга қачон келишни айтинглар.
“Албатта, мен боришни истайман. Мен анчадан бери бормоқчи эдим”.

E-102 “Шундай қилиб, мен у ерда якшанба кечқурун бир аканинг ваъзини эшитдим, бизлар қандай бир-биримиз олдида гуноҳларимизни тан олишимиз ва шифоланишимиз учун бир-биримиз учун ибодат қилишимиз кераклиги ҳақида. Ёқубнинг 5:14, 13, 14, 15, кўряпсизми, биз шифолниш учун боришимиздан олдин бир-биримизни олдида ўз гуноҳларимизни тан олишимиз керак экан. Ҳа. Бир-биримизга нисбатан гуноҳларимизни тан олишимиз ва бир-биримиз учун ибодат қилишимиз керак”. Кўряпсизларми? Кўряпсизми, бу уни бугун кечқурун айтганларини худди ўзи, бу Марк 16 билан биргаликда яна дуо олиб келади. Буни бирга боғланг ва сиз буни оласиз, шунда шифоланишлар юз беради.
E-103 Исога бир қаранг, қуюқ муҳаббатдан бошқа ҳеч нарса эмас. Кўряпсизларми? У намоён бўлган Худо эди. У, Худо, Ўзини У орқали ифодалади, шунинг учун мўъжиза ва бошқа нарсалар юз бергани табиий. Унинг итоаткорона камтар ҳаёти, бағишланган ҳаёти; Худо бўла туриб, бу ёққа ерга келиш, инсон бўлиш ва Ўзи орқали Худони ифодалаш. Мана нима Уни У Ким бўлган бўлса, Ўша қилди. Мен доим: “Исони нима Худо қилди, менимча, бу – У Ўзини қай тарзда камтар қилганида. У шу қадар буюк эди ва лекин, шунчалик пасайтира олди”, – дедим. Кўряпсизларми? Бу тўғри.
E-104 Раббий сизларни мўл-кўл дуо қилсин. Энди, келинглар, тарқалишимиздан олдин ўрнимиздан турамиз. Келинглар, мана буни (сиз, мумкин, уни билмассиз, опа), мана буни: Бизни боғлаган иттифоқ саодатлидир. Келинглар, бир марта куйлаймиз, куйлаймизми? Бизга аккорд беринг.
Масиҳнинг севгисига боғланган,
Иттифоқ саодатлидир;
Жонлар алоқаси уларни қутқарган,
У Осмон тимсолини бергандир.

E-105 Ҳозир, мана шу, “Айрилиш оғир бизларга” – деган охирги бандни куйлаётганимизда, келинглар, бир-биримизни қўлларимиздан тутамиз ва: “Ака, опа, сени Худо дуо қилсин. Биз сен билан бу оқшом шу ерда бўлганимиздан хурсандман”, – деймиз. Мана шунга ўхшаган бирор нима, ундан кейин атрофингизга бурилинглар. Келинглар, ҳозир буни куйлаймиз.
Айрилиқ оғир бизларга... (Невилл Ака, Худо сени дуо қилсин)
Лекин ишонамиз албат;
Бу ердами, у ердами учрашишга
Қаердаки Худо ‒ муҳаббат.

E-106 Биз қанчалар Раббий Исони севамиз! Ахир шундай эмасми? [Йиғилиш: “Омин”, – дейди.―Таҳр.]
Учрашгунимизча,
Биз Масиҳнинг оёқлари остида учрашамиз (кўришгунимизча)!
Учрашгунимизча! Учрашгунимизча!
Худо сен билан, учрашгунимизча!
Келинглар, кўзларимизни юмамиз, ва энди Руҳда айтамиз.
Учрашгунимизча,
Биз Масиҳнинг оёқлари остида учрашамиз (кўришгунимизча)!
Учрашгунимизча! Учрашгунимизча!
Худо сен билан, учрашгунимизча!

E-107 Энди, бошимизни эккан ҳолда. Биз болалармиз, Худонинг болалари. Келинглар, паст овозда хиргойи қиламиз. [Бранхам ака ва йиғилганлар: Худо ёр сенга, токи учрашгунчани хиргойи қила бошлаяпдилар.―Таҳр.] О-о, бу қандай бизларга Худо Руҳини олиб келади! Сиз уларни тошларда ўтирган ўша эски вақтларни тасаввур қилоласизми?
Худо ёр сенга, токи учрашгунча!

E-108 Бошимни экканимча, у ерда орқадаги Аллен Ака, бу киши бизнинг янги акамиз, мен ундан охирги ибодат билан йиғилишни тугатишини илтимос қиламан. Аллен Ака.

Нагору

Up