Хушхабарчи Ва унинг Маъқулланиши (1951-1954)
Уилльям Бранхам 1965 йил ўлимидан кейин ўз ҳаёти ҳақида кўплаб маълумот қолдирди. Бу маълумотларнинг катта қисми 1947-1965 йилларда тасмаларга ёзилган 1100 тадан кўп ваъзларда тарқалган эди. Бу ваъзларда у тез-тез ўзининг кечинмаларини, қачонки у бўлиб ўтган воқеаларни айтаётганида, кўпинча “мен дедим”, у “у деди” деган иборалар билан икир-чикиригача очиқ-ойдин тушунтириб берар эди. У ҳатто бу ҳақда нима деб ўйлашини ҳам бир неча бор айтган эди. Мен бу биографияни осон ўқиладиган бўлиши учун тез-тез “у деди” ва “у ўйлади” деган сўз ибораларини қўшиб, мўл шахсий тафсилотлардан фойдаланишга ҳаракат қилдим.
Бу китобдаги қарийб ҳамма ҳикоялар Уилльям Бранхамнинг бу воқеалар ҳақидаги шахсан гувоҳликларидан олинган. Бироқ бундан мустасно, бир нечта жойлари бор. “Колорадо штатининг қояли тоғлари” деган 39-бобнинг охирида информацияни етказиш учун мен маълум бир кўринишни қўшдим. У кечаси гулхан ёнида ўтирганидаги унинг фикрлари ўзимнинг тахминларимдир. Мен буни “Нотинч дарёсидаги бургут” деган 52-бобда ҳам шундай қилдим. Колорадо штатининг Серқирра тоғларидаги бургутни кузатиши айтилган 52-бобнинг биринчи қисми Уилльям Бранхамнинг шахсий гувоҳликларидан олинди, а у гулхан ёнидаги ўша кечқурунги ўйлари эса менинг тасаввурим мевасидир. Менинг бу эпизодни, унинг ўша моментгача бўлган ҳаётини бадиий усулдаги якуни сифатида ижод қилдим.