Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Yigit Wa Uning Umidsizligi (1933-1946)



Бу китоб сиз ўқиган барча китоблардан фарқ қилади...

Унинг атрофида уй бир фалокатдан дарак бериб, ғичирлаб тебранар эди. Шувоқлар шифтдан дўлдай ёғилар, деворлардан маккажўхори бодроғидай ёрилиб тўкиларди. Коридор охиридаги қаттиқ қарсиллашдан ҳамма хоналар акс-садо берди. Силжиётган уйнинг ҳар бир силкинишларидан поллари ҳам силжиб кетар, шу учун Билли уйчанинг эшигига урилиб кетди. Кетидан ёғоч конструкцияларнинг синиши, шовқинга қўшилиб, жуда кучли қарсиллади. Бино пойдевордан силжиб кетди.

Билли коридордан югурганча, эшикдан чиқди-ю, эшик олди қанотини ҳозиргина уйдан бўлиниб кетганидан бехабар, муздек сувга қулади...


Ҳадемай кўз ўнгингизда ғайритабиий сфера очилади...

Муаллифлик ҳуқуқи халқаро ва панамериканинг муаллифлик ҳуқуқи қонунлари билан ҳимояланади. Бу китобни чоп этиш, муаллифнинг ёзма рухсати туфайли мумкин бўлди.

Дунёнинг узоқ бир бурчагида ўспирин бола ўзининг саволларига жуда тиришиб жавоб излайди:

Ҳақиқатдан Худо борми ўзи? Агар бўлса, унда қаерда?

Ва Унинг Ўзи Ким?

Бу Худони менинг ҳаётим қизиқтирадимикин?

Бу китоб сенга бағишланади, ЁШ ИЗЛАНУВЧИ, чунки бу барча саволлар қачонлардир менинг олдимда ҳам турган эди.



Up