Ғайритабиий: 
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Ғайритабиий:
Уилльям Бранхамнинг ҳаёти

Оуэн Жоргенсен

Худо Хизматкори Ва Унинг Топшириғи (1946-1950)



Бу сиз ўқиган барча китоблардан фарқ қилади…

― Моор ака, Линдсей ака, эслайсизларми ўша ваҳийни, у ҳақида мен сизларга Америкада айтиб бергандим, ― ўшани ўзини, унда ўлик бола тирилади, деб кўрсатилган эди? Библиянгизни очинглар ва менга ўқиб беринглар, бу ҳақида биринчи варағида нима деб ёзилган.

Жек Моор Библиясини тезроқ очди ва икки йил бурун ёзиб қўйганларини тез ўқиб берди.

― Бранхам ака, бунда айтилганлар ҳақиқатга мос келади.

― Бу у, ― Билли маъқуллади. ― Ва РАББИЙ ШУНДАЙ ДЕЙДИ: “Бу бола тирилади”.

Ҳайрон бўлиб қолган Гордон Линдсей эшитганларига ишона олмас эди.

― Сен бу дабдаласи чиққан болага яна жон киради, демоқчисанми? Бу қандай бўлиши мумкин? У ярим соатдан кўпроқ мурдаку.

Билли жасорат билан эълон қилди:

― Агар бир неча дақиқадан сўнг бу бола тирилмаса, менинг орқамга “ёлғончи-пайғамбар” деб ёзилган плакатни илдириб қўйишингиз мумкин.


Сизнинг олдингизда ҳадемай ғайритабиий сфера очилади

Муаллифлик ҳуқуқи халқаро ва панамерика муаллифлик ҳуқуқи қонунлари билан ҳимояланади. Муаллифнинг ёзма рухсати туфайли, бу китоб нашрига имкон бўлди.

Дунёнинг узоқ бир бурчагида, ўспирин саволларига жавоб излайди:

Ҳақиқатан ҳам Худо борми? Бўлса, унда қаерда?

Ва Ким ўзи У?

Бу Худони менинг ҳаётим қизиқтирадими?

Бу китоб сенга бағишланади, ЁШ ҚИДИРУВЧИ, зеро бу саволлар қачондир менинг ҳам олдимда турганди.



Up